Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:12

Жанубий Кореяда ишлашни хоҳловчиларни саралаш тартиби ўзгарди


Сеул шаҳри
Сеул шаҳри

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига таянган холда маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, EPS-TOPIC’ка кириш учун корейс тилини билиш бўйича саралаш тестларни ўтказиш ҳуқуқи барча тадбиркорлик субъектларига берилди. Бундан аввал бу ҳуқуқ Ягона тест марказига берилган эди.

Мазкур фаолият билан шуғулланиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Билимни баҳолаш маркази сифатида аккредитациядан ўтиш зарур. Ҳозирги кунда Андижон ва Самарқанддан иккита корхона аккредитациядан ўтди.

EPS-TOPIC’ка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижалари 2019 йил 1 июндан бошлаб, динамик рейтинг кўринишида очиқ ҳолда вазирлик сайтига жойлаштириб борилади. Рейтингдаги ўринлар тўпланган баллардан келиб чиқиб шаклланади. EPS-TOPIC тест синовларидан ўтган ҳар бир фуқаро ўзининг Корея Республикасида ишга жойлашиш статуси ҳақида янги ишга туширилган korea.mehnat.uzсайти орқали маълумот олиши мумкин.

Вазирликнинг таъкидлашича, мазкур ўзгаришлар тест ўтказиш ва Ўзбекистон фуқароларини Кореяда ишга жойлаштириш, шунингдек, саралашда ҳамма учун бирдек шароит яратиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевнинг баёнот беришича, номзодларнинг Тест марказива EPS-TOPIK ўрасидаги тафавути 10% ва ундан кўп бўлса Тест маркази натижаларини вазирлик бекор қилиш хуқуқини сақлаб қолади. Вазирнинг айтишича, бу амалиёт коррупцияга қарши профилактика вазифасини бажаради.

Вазирнинг қўшимча қилишича, тест назорати информацион технологиялар ва видеокузатув ёрдамида амалга оширилади. Вазирлик тест тизимини такомиллаштиришни давом эттираверади.

XS
SM
MD
LG