Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 11:09

OzodTarmoq: Пули йўқнинг яшашга ҳам хақи йўқми?


OzodTarmoq - Озодликнинг янги рукни. Унда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борамиз.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Нурбек Алимовнинг Фейсбукдаги "Адабиёт манзаралари журнали" гуруҳида 12 август куни эълон қилган қилинган постини эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Пули йўқни яшашга ҳам хаққи йўқ

Бундан бир хафтача олдин, янгилик сайтларида "Энди давлат амалдорлари соғлиғи холатига қараб Германия, Россия ва Жанубия Кореяда давлат хисобидан бепул даволанади" деган хабарлар чиққан эди. Бунга кўпчилик эътибор бермади. Чунки менимча ўша хабарлар тезда ўчириб ташланди. (мен ҳам қидириб топа олмадим, лекин аниқ кўрган эдим, ким билса линкини ташланг тикиб қўяман)

Хар куни қанчадан қанча инсонларни эълонлари чиқади, оғир дардга чалинган фарзандини даволатиш учун пул йиғиш учун халқдан ёрдам сўрашади. Ичим эзилади...
Ҳатто Ўзбекистонда машхур бўлган, кўрсатувлари давлат сиёсати даражасида бўладиган журналист Шерзод Қудратхўжаевни ҳам ўз профилида, кимнингдур касал фарзандини оғир дарддан ҳалос бўлиши учун одамлардан, халқдан пул йиғишга чақирилган постини кўриб ғалати бўлиб кетган эдим...

Нега журналист ўз кўрсатувларида бу муаммоларни кўтармайди? Қаёққа қараб кетябмиз? Хўп битта одамга ёрдам берармиз, бор ана 10 та 100 та одамга ёрдам берармиз. Лекин қачонгача? Давлат томонидан фондлар ташкил қилиниб, массовый қамраб олинса бўладиган суғурта тизимлари яхши ишламаса, шу беморларга уни мухофаза қилиши керак бўлган давлатнинг клиникаларида "Энди буёғи худодан" "Хиндистонга бориб келиш керак" "Чиқмаган жондан умид..." "Пулдан қанақасизлар?" деб турилса... Билмадим нима қилиш керак...

Лекин аниқ биламан, халқдан пул йиғиб беморни даволашга уриниш узоқ фойда бермайди ва эффектив эмас, гарантияси ҳам йўқ. Буни марҳум шоира Бахтинисо воқеасида хам кўрдик. 30 минг доллар йиғиш керак дейилди, 20 минг йиғилди, қиз ўлди, ҳамма унутди...

Биз на бир тоза капиталистик ва на бир социалистик давлатмиз. Ҳамма ишни "ёриб" қўяётган амалдорларимиз учун социалистик тизим (даволанишга текин социал имтиёзлар марҳамат) Халқ манфаати учун эса капиталистмиз (пулинг йўқ бўлса ўлиб кетор ука)

Иқтисодимизда давлатда рычаг бўлиши учун фермерлик тизимида мажбурлаб давлат хоҳлаган нарса эктирилади, мажбурий меҳнат эса оммавий ҳашар пардасига ўралади - бу давлат фойдасига яна социализм. "Энергоресурслар нархини эркин бозор белгилаб бермаса бўлмайди" деб газ светни нархини ошириб қўяди, сени Артелдан чиқадиган электр хисоблагич олишга мажбур қилиб қўяди, мана бу эса халқ учун капитализм системаси.

Агар эртага, соғлиқни сақлаш вазири, соғлигини тиклаш учун Германияга кетибди деб эшитсангиз ажабланманг, ахир социал имтиёзлар давлат учун. Сиз эса болангизни даволаш учун қариндош уруғдан қарз кўтаринг, интернетдан ҳайрия сўранг, ота уйини сотинг, чунки бу ерда сиз учун капиталистик тизим хукмрон, пули йўқни яшашга хам хаққи йўқ...

Нурбек Алимов

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG