Линклар

Шошилинч хабар
01 июн 2024, Тошкент вақти: 10:16

Лола Каримова-Тиллаева Беверли Ҳиллздаги қасрини 36 миллион долларга сотди - WSJ


Лола Каримова-Тиллаева ҳамда унинг эри Тимур Тиллаев Беверли Ҳиллздаги кўчмас мулкнинг сотилиши юзасидан изоҳ сўраб қилинган мурожаатларга жавоб беришмаган.
Лола Каримова-Тиллаева ҳамда унинг эри Тимур Тиллаев Беверли Ҳиллздаги кўчмас мулкнинг сотилиши юзасидан изоҳ сўраб қилинган мурожаатларга жавоб беришмаган.

Тахминан 2011 йилда қурилган Le Palais’нинг сотилиши Беверли-Ҳиллзнинг ҳашам бозоридаги ёрқин нуқта бўлди. Бу ерда савдолар ва нархлар пасайиши кузатилмоқда, деб ёзмоқда Wall Street Journal нашри.

Беверли-Ҳиллз (Калифорния) кўчмас мулк реестрига кўра, Le Palais номи билан танилган тахминан 4450 квадрат метрлик ушбу сарой 36 миллион долларга сотилган.

Сотувчи Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи, тадбиркор Тимур Тиллаевга алоқадор ширкат бўлиб чиқди. Кўчмас мулк қайдларига кўра, ушбу ширкат 2013 йилда 32,75 миллион долларга мазкур мулкни сотиб олган.

Харидорнинг шахси номаълум.

Уй 2011 йилда Лос-Анжелес ҳудудида кўп сонли ҳашаматли уйлар қурган, Гиги ва Белла Ҳадиднинг отаси Муҳаммад Ҳадид томонидан қурилган. Уй Беверли-Ҳиллз меҳмонхонаси қаршисида жойлашган бўлиб, қўлда ўйилган француз оҳактош фасади бор. Мулк ҳужжатларида унинг еттита ётоқхонаси борлиги кўрсатилган.

Нашрнинг ёзишича, Тиллаевлар изоҳ сўраб қилинган мурожаатларга жавоб беришмаган.

Ислом Каримов Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин 25 йил Ўзбекистон президенти бўлган. Собиқ дипломат Каримова-Тиллаева эса хайриячи ва Harmonist Maison de Parfum парфюмерия компанияси асосчиси, дейилади компания сайтида.

33 миллион долларга сотилгани айтилаётган қаср. Eagleview.com
33 миллион долларга сотилгани айтилаётган қаср. Eagleview.com

Miller Samuel кўчмас мулкни баҳолаш ширкати маълумотларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб ҳашаматли уйлар бозорида пасайиш кузатилмоқда. Беверли-Ҳиллздаги якка тартибдаги уй-жой сотуви 2023 йилнинг тўртинчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,9 фоизга камайган. Якка тартибдаги уйларнинг ўртача сотув нархи чорак давомида 7 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга камайди.

Каримова-Тиллаев жуфтлигининг бу қимматбаҳо қасри, айтилишича¸ Лола Каримованинг Лос Анжелесдаги The Harmonist деб номланган атир дўконидан бир неча минутлик масофада жойлашган.

Дўкон расмий сайтида қўйилган рекламасида Каримова унда дунëдаги энг ноëб ва энг қимматбаҳо табиий унсурлардан қилингани айтиладиган атирлар сотилишини иддао қилади.

Variety.com нашри эр-хотин 4460 метр квадратлик бу виллани 33 миллион долларга сотиб олгани ҳақида ёзган. "Муҳаммад Ҳадид қурган бу улкан виллада ëпиқ бассейн¸ 200 меҳмонга мўлжалланган бал хонаси¸ 40 одамга мўлжалланган кинотеатр¸ ўндан ошиқ машина сиғадиган ер ости гаражи ва массаж хонаси бор”.

Озодлик Суриштируви: Гулноранинг пулини олишга борган чопар Ҳонг Конгда қамоққа олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:53 0:00

Айни пайтда АҚШ нашри¸ Каримованинг Лос Анжелесдаги уйи у эгалик қилувчи кўчмас мулк рўйхатидаги энг қиммати эмаслигини эслатиб ўтади.

“Beverly Hills, Париж ва Швейцариянинг Женева кўли атрофидаги энг ҳашаматли кўчада жойлашган виллада яшовчи бу оила¸ маҳаллий нашрларнинг ëзишича¸ Швейцариядаги уйини тақрибан 47 миллион АҚШ долларига тенг швейцар франкига сотиб олган”¸ дейилади variety.com мақоласида.

Дунëнинг энг қиммат шаҳарларининг энг қиммат мавзеларида ўнлаб миллион долларлик виллалар сотиб олиши ортидан Ғарб матбуоти назарига тушган Лола Каримова-Тиллаева отаси президентлиги даврида Ўзбекистоннинг UNESCOдаги элчиси бўлган.

Унинг эри Тимур Тиллаев эса¸ Ўзбекистондаги энг йирик Абу Сахий улгуржи бозорига эгалик қилган.

Бу жуфтликнинг улкан бойлиги¸ хусусан¸ Ғарб зодагонлари орасидаги ҳашаматли ҳаëт тарзи қатор журналистик суриштирувларга асос бўлган.

Хусусан¸ The Black Sea ва Франциянинг Mediapart нашри 2017 йил эълон қилган суриштирувда¸ Абу Сахий компаниясининг Бирлашган араб амирликлари ва Швейцариядаги оффшор банк ҳисоблари воситасидаги мураккаб молиявий схемалар орқали 127 миллион АҚШ доллари миқдорида нақд пулни ўтказгани айтилган эди.

Озодлик variety.com ва АҚШнинг бошқа қатор нашрларида чоп этилган мақоладаги маълумотга изоҳ сўраб¸ Каримова-Тиллаевларнинг АҚШдаги адвокатига мурожаат қилган.

Ëзма мурожаатда Озодлик хусусан¸ 2014 йил ëзида бирваракайига сотиб олинган уч қимматбаҳо виллага тўланган пулнинг қаердан олингани¸ бу пулларнинг The Black Sea ва Mediapart суриштирувида айтилган 127 миллионлик нақд пулга алоқадорлиги бор-йўқлиги¸ қолаверса¸ бу виллаларнинг нима учун айнан ҳозир бирваракайига сотувга қўйилганини сўраган эди.

Жуфтликнинг таниқли адвокати Mark Reymond ўз мижозлари бу саволларга жавоб бермаслигини айтиб¸ “no comment” деб жавоб берган.

2020 йил августида Америка матбуоти Лола Каримова-Тиллаева Ҳолливуд тепаликларидаги учта вилласини сотувга қўйгани ҳақида ёзган эди.
2020 йил августида Америка матбуоти Лола Каримова-Тиллаева Ҳолливуд тепаликларидаги учта вилласини сотувга қўйгани ҳақида ёзган эди.

Озодликнинг Лола Каримова ўз отаси президентлиги даврида 100 миллион доллардан кўпроқ пулни нима учун Лос Анжелесдан қимматбаҳо виллалар сотиб олишга сарфлагани¸ марҳум президент кенжа қизи ва куëвининг Каримов ўлгандан сўнг Ўзбекистонда бизнеси қолган-қолмагани¸ уларнинг Ўзбекистондаги собиқ компаниялари фаолияти текширилаëтганига оид норасмий маълумотлар ҳақидаги саволлари ҳам жавобсиз қолган.

33 миллионга сотилгани айтилаётган қаср Каримова-Тиллаевларнинг ушбу мавзедаги ягона кўчмас мулки эмас.

2020 йил августида АҚШ матбуоти Лола Каримова-Тиллаева АҚШнинг энг қиммат ҳудудларидан бири ҳисобланган Ҳолливуд тепаликларидаги бир эмас¸ учта вилласини бир пайтнинг ўзида сотувга қўйгани ҳақида ёзган эди.

Учала вилла 2014 йилнинг ëзида оффшор компаниялари орқали 16.1 миллион долларга сотиб олинган бўлса¸ 2020 йил август ҳолатига улар 18.9 миллион долларга баҳоланган.

Лос Анжелеснинг энг қиммат райони – Ҳолливуд тепаликарида жойлашган виллаларнинг энг арзони учун 5 миллион 995 минг¸ қиммати учун эса¸ 6 миллион 495 минг АҚШ доллари сўралган.

Уйлардан энг кичигининг яшаш сатҳи 305 кв. метр¸ каттаси эса¸ 411 кв.метрдир.

Америка матбуотидаги маълумотларга кўра, уйлар сотиб олинган 2014 йилдан 2020 йил августига қадар Каримова-Тиллаевлар бу виллаларнинг бирортасида яшамаган.

АҚШ нашри томонидан “диктатор” деб таснифланган Ислом Каримовнинг кенжа қизи сотувга қўйган виллалар кейинги йиллар мобайнида вақти-вақти билан ижарага бериладиган қимматбаҳо кўчмас мулк рўйхатида кўзга ташланиб тургани айтилган.

Лола Каримова ва унинг эри Тимур Тиллаев сотувга қўйган бу уч вилланинг иккитаси уларда дунëга машҳур шахслар яшагани билан кўз-кўз қилинган ва уларнинг нархи ҳам шунга кўра қимматроқ баҳоланган.

Хусусан¸ қарийб 6.5 миллион долларлик виллада¸ уни Лола Каримова сотиб олгунга қадар¸ Америка футболи юлдузларидан бири Reggie Bush ва унинг собиқ маъшуқаси Kim Kardashian яшаган.

Variety.comнинг ëзишича¸ сотув рекламасида вилланинг ана шу таниқли жуфтлик таъбига кўра таъмирдан чиқарилгани алоҳида таъкидланган.

Уч қаватли бу виллада¸ лифт¸ кинотеатр¸ қимматбаҳо ошхона¸ бассейн ва хос спа салони бор. Уни бошқа қиммат виллалардан ажратиб турадиган асосий жиҳат эса¸ суратлардан кўрилишича¸ адир тепасида жойлашгани боис унинг тўртала томонидан Лос Анжелес ва Тинч океани манзарасининг кафтдагидек кўриниб туришидир.

6.4 миллион долларлик иккинчи вилла¸ унинг рекламасида иддао қилинишича¸ Beatles гуруҳининг дунëга машҳур қўшиқчиси John Lennon ва рафиқаси Yoko Oko томонидан қайта қурилган. Афтидан¸ бу иддаони қўлловчи далиллар йўқлигидан¸ АҚШ нашри уни “миш-миш” деб атаган.

44 яшар Лола Каримова Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи.

Каримовнинг тўнғичи Гулнора Каримова 2014 йилдан бери Ўзбекистон суди томонидан оғир иқтисодий жиноятлар¸ хусусан¸ катта миқдордаги коррупция ва пул ювишда айбланиб¸ узоқ йиллик қамоққа маҳкум этилган.

Форум

XS
SM
MD
LG