Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:25

Аёллар ечинишга мажбурланган Каттақўрғон шаҳар ИИБга янги бошлиқ тайинланди


Ўзбек милицияси
Ўзбек милицияси

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Фарҳод Жўраев тайинлангани тўғрисида Ички ишлар вазирлиги расмий сайти хабар қилди.

Хабарда бўлимнинг эндиликда собиқ бошлиғи Илёс Абдуқаҳҳоров тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Озодликнинг 4 июль куни эълон қилган "Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келинган аëллар қип-яланғоч қилиб таҳқирланди" мақоласидан сўнг, 5 июль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси ўз сайтида Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили Санъат Умаров ушлангани ва унинг устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида расмий баëнот эълон қилган эди.

4 июль куни Озодликка махсус юборилган видеотасвирда ўзи кўринмаëтган эркак киши камера қаратилган аëлни кескин ҳақорат билан кийимларини ечиб¸ қип-яланғоч бўлишга мажбурлайди.

Кадр ортида тасвирга тушмаган яна бир аëлнинг айни-дўқ пўписа остида ечинишга мажбурланаëтгани овози эшитилади.

"Ғайриқонуний ҳаракат бўлмаган у ерда" - Каттақўрғонда аёлни таҳқирлаган милиция ходими нима деди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

Озодлик ўтказган суриштирув давомида¸ бу воқеанинг 3 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлимининг биносида бўлгани¸ аëлни қўрқитув ва босим билан ечинишга мажбурлаган шахснинг эса¸ ИИБ Жиноят қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров эканини аниқланган.

Самарқанд шаҳар суди 6 июлда Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Умаровга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиши ҳақида ажрим чиқарди.

Ажримга кўра, Санъат Умаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган.

Санъат Умаров 1988 йилда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган.

Озодликда эълон қилинган видеотасвирдан ўғриликда гумонланиб, яна бир аëлнинг милиция бўлинмасига олиб келингани ва тасвирга тушмаган иккинчи аëлнинг ҳам кадр ортида таҳқирлангани тушунилади.

Аммо, шу пайтгача Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси иккинчи аёлнинг кимлиги ва уни таҳқирлаган милиция ходимлари ҳақида ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG