Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонада чиққан ёнғиндан кейин Чимкентда Оқмачит мачитида вақтинча яшаëтган арисликлар кўчани ëпиб қўйди. "Арис!", "Ер беринглар!", "Уй беринглар!" дея ҳайқирган норозилар Туркистон области ҳокими келишини талаб қилди.
Арисликларнинг бошпана сўраб қилган норозилиги
5
Норозилар Туркистон области ҳокими Умурзоқ Шокеевнинг келишини талаб қилди.
6
Чимкент шаҳар ҳокимияти норозиларни мачитга боришга чақирди¸ лекин йиғилганлар мачитга боришдан бош тортди.
7
Қозоғистон ҳукуматининг хабар беришича¸ портлаш бўлган куни 39 минг одам шаҳарни ташлаб чиққан¸ уч мингга яқин одам Туркистон области ҳокимлиги берган автобуслар билан Чимкентга олиб борилган.
8
Туркистон области ҳокимлигига кўра¸ ҳозир Чимкентда қирққа яқин¸ областнинг бошқа жойларида 20га яқин эвакуация марказлари ишлаяпти.