Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 08:08

Фарғонада олти ойлик келин ўзини поезд остига ташлади


Фарғона вилоятининг Данғара туманидан Ўзбекистон туманига келин бўлиб тушган 20 яшар келинчак 16 июнь куни поезднинг остига ўзини ташлаб, ҳалок этди.

Марҳума қўшниларининг иддао қилишларича, қайнонаси билан жанжаллашиб уйига ҳайдалган келин ўз жонига шу тарзда қасд қилган.

Марҳуманинг эри эса, бу иддаоларни инкор қилмоқда.

Темир йўл милицияси мазкур воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда.

Фарғонада олти ойлик келин ўзини поезд остига ташлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон туманининг Деҳқонобод қишлоғида яшаган 20 яшар Рўзихон Эргашева 16 июнь куни соат 18ларда Данғара туманининг Салом қишлоғи яқинидан ўтувчи “Андижон-Бухоро” тезюрар поездининг остига ўзини ташлаб, жонига суиқасд қилди.

Воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, поезд марҳума жасадини бўлакларга бўлиб ташлаган:

“Бунақа фожиани ҳали кўрмаган эдим. Поезд қизни эзиб ташлаган, боши бир томонда, оёғи бир томонда, қўли бир томонда ётарди. Кўриб даҳшатга тушдик”, деди воқеа гувоҳларидан бири.

Унинг айтишича, Данғара туманининг Манғит қишлоғида яшаган Рўзихон шу йилнинг январь ойида Ўзбекистон туманининг Деҳқонобод қишлоғида яшайдиган бир йигит билан севишиб, унга турмушга чиққан эди.

Исми сир қолишини сўраган марҳума қўшниларидан бирининг иддао қилишича, Рўзихон Ҳайит байрамидан сўнг, қайнонаси билан жанжаллашиб, уйидан чиқиб кетган ёки ҳайдаб юборилган:

“Айтишларича, Ҳайитда қизнинг онаси Ҳайитликка у бу совға олиб, қизини кўргани борган. У кетганидан кейин эса қайнонаси “онанг паст нарсалар олиб келди”, деб жанжал қилган. Ўзи шу йигит билан севишиб, эрга текканидан сўнг она уйига қайтиб келишга чидамаган шекилли”, деб иддао қилади қўшнилардан бири.

Аммо, Озодлик билан суҳбатлашган Рўзихоннинг эри, 25 яшар Иқболжон Эргашев бу иддаоларни инкор қилди:

- Воқеа бўлган куни эрталаб Рўзихоннинг ҳомиласи тушиб қолдими, шунақа бўлди. Кейин духтурга бордик. УЗИга туширдик. Духтурлар боласи бўлмаган экан, дейишди. Кейин аям келинини роддомга олиб киришди. У ерда, ҳали бола бўлади, ўзингизни эҳтиёт қилинг, дейишди. Хурсанд бўлиб уйга кетдик. Бир-икки соат дам олганимиздан кейин Рўзихон уйига кетадиган бўлиб қолди. Кейин, мен уни Афғонбоққача олиб бордим. Ўша ерда 15 минутча гаплашиб турдик, ҳали ёшмиз, Худо хоҳласа ҳали фарзандли бўламиз, дедик. Кейин мен уни автобусга чиқариб, уйига кузатиб юбордим. Кечқурун эса шу хабарни олдик. Уйда ҳеч қандай жанжал бўлмаган, дейди Иқболжон Эргашев.

Рўзихон Эргашева 18 июнь куни Манғит қишлоғидаги қабристонга дафн этилди.

Манғит қишлоғининг исми сир қолишини сўраган маҳалла фаолларидан бирининг айтишича, ўша куни қуда томонидан таъзияга келганлар билан жанжал чиқмаслигининг олди олинган:

“Тўполон бўлмасин, жанжал бўлмасин деб, икки томонни бости-бости қилиб турдик. Ҳали бу фожианинг асл сабаби аниқланган йўқ, жанжал қилманглар, қуда томон ҳам умид билан келин қилган, деб тинчитиб турдик”, дейди маҳалла фаолларидан бири.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси транспортдаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимининг навбатчиси, шундай воқеа бўлганини тасдиқлади.

Аммо, бу ҳақда фақат вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот бера олишини айтди.

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати бошлиғи Умиджон Солиев эса барча саволларга фақат хат орқали жавоб беришини айтди.

Манғитлик маҳалла фаолининг айтишича, маиший муаммолар сабаб ўзини поезд тагига ташлаб ҳалок қилиш ҳолатлари учраб туради.

Унинг айтишича, тахминан бир йил олдин Данғара туманининг Пишқорон қишлоғида яшаган 45 яшар эркак ва 28 яшар қиз ўзларини бирга поезд тагига ташлаб ҳалок этган эди.

Ўтган йилнинг 28 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғинида яшовчи 20 яшар Гулхан Ибодуллева ўзини поезд тагига ташлаб, нобуд бўлган эди.

2015 йилнинг май ойида Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 23-мактабнинг икки нафар 9-синф ўқувчиси ўзларини “Урганч-Тошкент” йўловчи поездининг тагига ташлаб ўлган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG