Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 12:40

Ҳукумат vs Конституция? Қўшни маҳалланинг боласи мактабга пул тўлаб кирадиган бўлди


Боласини ўз микроҳудудидан ташқаридаги мактабга жойлаш учун ота-онадан пул олиш тартиби жорий қилинаётгани ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Ўзбекистон ҳукумати куни кеча қабул қилган қарор кун тартибига чиқарган мавзу Озодликнинг "Қурултой" дастурида ҳам муҳокама қилдик.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:42:27 0:00

2019 йил, 7 июнда Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ талаб юқори бўлган мактабларга (Тошкент шаҳридаги 81 та давлат мактаби) болалар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали (ИДХЯП) орқали қабул қилинади.

Мактаб микроҳудудида яшамайдиган, биринчи синфга борадиган болани мактабга жойлаш учун ота-она пул тўлайди.

Озодликниг "Қурултой" эшиттиришида янграган баъзи фикрлар:

Чехиядаги Боҳемия универститети ўқитувчиси, Иқтисодиёт фанлари доктори Холназар Омонов:

- Давлат пулига қурилган мактаблар учун пул олиш практикаси аҳолини табақаланишга олиб боради ва умумтаълим тизимини ишдан чиқаради.

Германияда яшайдиган ўзбекистонлик маорифчи журналист Анвар Усмонов:

- Ўзбекистон ҳукумати бу қарори билан халқ таълим тизимини тижорийлаштирмоқда ва бу ҳолат соҳанинг чинакам таназзул томон юз бурганидир.

Журналист Сардор Салим:

- Мактаб директорлари қабул жараёнига аралашмайди. Ушбу микроҳудудда яшайдиган, таълим бериладиган тилни етарли даражада биладиган етти яшар болалар ҳеч қандай қўшимча талабларсиз, бепул ўқишга қабул қилинади. Кимдир боласини микроҳудуддан ташқаридаги мактабга жойлашни хоҳласа, пора беришига ёки «қўли узун» танишларини ишга солишига ҳожат йўқ. Пулини тўлаб қўяқолади. Мактабга тушган маблағлар мактабнинг нуфузи ошишига ҳисса қўшган муаллимлар жамоасини моддий рағбатлантиришга сарфланади.

Шарҳларни кўринг (10)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG