Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:21

Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди


Тошкент вилоятидаги мактаб. Иллюстратив сурат
Тошкент вилоятидаги мактаб. Иллюстратив сурат

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди.

Болалар омбудсмани хабарига кўра, 15 сентябрдан 19 сентябрга қадар 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллиги гумони билан юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

Заҳарланишга мактаб ҳудудидаги фильтрланмаган сув сабаб бўлгани айтилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати сув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалардан кимёвий таҳлил учун намуна олган.
Ҳолатни Болалар омбудсмани, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўрганаётгани, прокуратура терговга қадар текширув бошлагани хабар қилинган.

Жорий йил январь ойида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ҳам ўқувчиларнинг овқатдан заҳарлаши қайд этилган эди.

2023 йил сентябрь ойида Наманган вилояти Чуст туманидаги боғча тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари – 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши ҳам жамоатчилик орасида катта резонс уйғотганди.

XS
SM
MD
LG