Линклар

Шошилинч хабар
05 июн 2020, Тошкент вақти: 18:40

Қўқонда мактаб ўқувчилари ахлатхонадан елим идиш йиғмоқда


34-умумтаълим мактабининг ўқувчилари макулатура ташимоқда

Қўқондаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари дарсдан қолдирилиб, баклажка, макулатура олиб келишга мажбурланмоқда. Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган оталардан бири ўқувчиларнинг баклажка ва макулатура ташиётгани ҳақидаги суратларни ҳам илова қилди.

Қўқон шаҳридаги 34- умумтаълим мактабининг ўқитувчилари қуйи синф ўқувчиларига баклажка ва макулатура "солиғи" солгани ҳақида исми сир қолишини сўраган оталардан бири Озодликка хабар қилди:

“Бир куни 3- синфда ўқийдиган ўғлим усти-боши кир, юзу қўллари совуқда кўкариб мактабдан келди. Нима қилдинг, биров билан уришдингми, десам индамайди. Сал қаттиқ тергаган эдим, йиғлаб юборди. Опойларимиз (Ўқитувчилар - таҳр.) картон, қоғоз ва баклажка олиб келасан деб, дарсдан жавоб бериб юборди. Агар олиб бормасак, синфда тик турғизиб қўйиб, ҳамманинг олдида уялтиряпти, деди. Аччиғим чиқиб, опойини олдига бордим, бизга ҳам мажбур қилишяпти юқоридан, деб айтди”, деди оталардан бири.

"Мана шунча баклажка йиғдим!"
"Мана шунча баклажка йиғдим!"

Исмини сир қолдираётганимиз, 4-синф ўқувчиларидан бирининг айтишича, улар баклажка ва эски қоғозларни ахлатхонадан қидиришга мажбур бўлишяпти:

“Мактабга борсам опойимиз агар олиб келмасанг, дарсга кирмайсан, деб чиқариб юборди. Мен ва яна икки синфдошим мусордан баклажка ва қоғоз йиғдик. Мактабга олиб борганимиздан сўнг, дарсга қўйишди. Битта бизнинг синф эмас, бошқа синфлар болалари ҳам мактабга қоғоз ва баклажка ташишяпти”, деди ўқувчилардан бири.

"Биз эса картон йиғдик"
"Биз эса картон йиғдик"

34-умумтаълим мактабининг исми сир қолишини сўраган ўқитувчилардан бири, бу топшириқни халқ таълими бўлими мудири берганини айтди:

“Директоримизга мудир буйруқ берган. Мудирга эса ҳоким айтган экан. Биз ҳам мажбур бўлиб болаларга айтиб йиғдиряпмиз. Ўзи бу янгилик эмас, ҳар йили металлолом, макулатура йиғиш тадбирлари бўлиб туради”, деди ўқитувчи.

"Бўлди, кетдик мактабга!"
"Бўлди, кетдик мактабга!"

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг ўзини таниширмаган мулозими мактабларга баклажка ва макулатура йиғиш топшириғи берилганини инкор қилди. Озодликнинг “бизда суратлари ҳам бор” деган саволига эса:

“Ким билади у сурат қачон ва қаерда олинган? Бизнинг ўқувчилар ҳаммаси мактабда ўқияпти”, деб жавоб берди.

Ўзбекистонда ўқувчилар зиммасига нафақат баклажка ва макулатура, балки металлолом йиғиш ҳам юклатилган.

Октябрь ойида Ёзёвон туманидаги мактабларнинг 1- синфидан тортиб 9-синф ўқувчиларигача металлолом топиб келиш мажбурияти қўйилгани, Озодлик суҳбатлашган 6- синф ўқувчиси эса металлоломни ахлатхоналар ва зовурлардан қидиришга мажбур бўлаётганини айтган эди.

Шарҳларни кўринг (17)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG