Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:44

Думбул билан танилган Миришкор ҳокими фермерларни онасидан сўкди (ВИДЕО)


Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов

Қашқадарё вилоят, Миришкор туман ҳокими Равшан Комиловнинг фермерларни уриб, тинмай онасидан ҳақорат қилаётгани иддао қилинган аудио Озодликка келиб тушди.

Миришкор туманининг Жейнов ҳудудида, далада ёзиб олинган бу аудиода, ҳоким деб айтилаётган шахс, фермерларни пахтани культивация қилмагани, дориламагани ва суғормагани учун таҳқирлайди, уради, сўкади.

Аудиони Озодликка жўнатганларнинг айтишича, ундаги воқеа "думбул можароси"дан олдин - августнинг охирида бўлган.

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комиловнинг ёрдамчиси, фермерлар иддаоларини эшитгандан сўнг “ҳоким ўзи қўнғироқ қилади” деб Озодлик телефонини ёзиб олди, аммо ҳокимликдан қўнғироқ бўлмади.

Думбул билан танилган Миришкор ҳокими фермерларни онасидан сўкди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

Озодликка келган аудиода Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов деб иддао қилинаётган шахс 30 минут давомида фермерларни таҳқирлайди ва тинмай онасидан ҳақорат қилади.

Август ойининг охирида Миришкор туманининг Жейнов ҳудудидаги фермерларни пахта бошига тўплаган ҳоким деб айтилаётган шахс, фермерларни ғўзани культивация қилмаганликда, қуртга қарши дори сепмаганликда ва суғормаганликда айблаб, важоҳат билан уриб-сўкади.

Озодлик аудиодаги ҳақоратланган фермерларнинг икки нафарини топиб суҳбатлашди, аммо улар ҳоким тазйиғидан қўрқиб, исмларини ошкор қилмасликни илтимос қилди.

Онадан сўкадиган ҳоким

Аудионинг бошида ҳоким деб айтилаётган шахс фермерлардан бирини уриб, онасини ҳақорат қилади:

Нимага қилдирмадинг?!!! Онангни о...ини еб юрибсанми, сан онангни с...ай, ҳаромини.


“А, мени тақдирим сани қўлингдами, сани тақдиринг менинг қўлимда! Онангни с...й, нимага қилмадинг бл...д?( аудиодан дуп-дуп деган товуш эшитилади – таҳр.) Қ...қни устидан кулдингми, а, ман қаёқдан келяпман, онангни о...идан келёпманми? Нимага қилмадинг? (шапалоқ овози эшитилади – таҳр.) Нимага қилдирмадинг?!!! Нимага қилдирмадинг?!!! Онангни о...ини еб юрибсанми, сан онангни с...ай, ҳаромини. Онангни с...й? Онангни о...ига тиқаман сен, ҳаромини. Ўўў, ган...н, б...д, қ...ққа культивация қилдирмадингми? Зўрмисан, зўрмисан? (яна ур-сур овози эшитилади – таҳр.) Ҳозир бўғиб ўлдирсам нима дейсан, онангни о...га кирасанда кейин”

Нимага онамни сўкдингиз?

Урманг ҳоким бова, урманг.


Фермер бир неча бор “онадан сўкманг”, деб ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлади:

- Нимага онамни сўкдингиз ҳозир? Онадан сўкманг!

- Онангни о...га тиқдингку пахтани, пид...з!

- Культивация ишлаёптику.

- Қ...мни ебсан, пид...з. Делавойлигингни менга қилма, кўтанингни суғуриб оламан, пид...з!”

- Шу кеч ҳам оқшомгача ишлатдим.

- Чақир инспекторни бу ёққа, сани қўлингга кишан солдираман ҳозир, сан к...тни, б...д! Любойига жавоб бераман, тушундингми? (ҳоким фермерни ура бошлагани овози эшитилади – таҳр)

- Урманг ҳоким бова, урманг.

- Ўтир на х..й, деёпман, ўтир на х...й! Онангни с...й, сан жавоб берасан бу ишга!

- Нимага онамни сўкяпсиз?

- Ҳўўўв, онангни о...га тиқдинг деяпман!
- Нима учун онамни сўкасиз?

- Ҳўўўв онангни о...га тиқаман!

- Керак эмас, фермерлик менга керак эмас! Нима камчилигим бор?

- Кўтанингни суғуриб оламан, сенга ўхшаш бойваччани!

"Манга сакрама!"

Сандан баттар ман жинниман, ўн карра жинниман!


Аудиода ҳоким Равшан Комилов деб иддао қилинаётган шахс, ўзининг “ўн карра жинни”лигини айтар экан, унга қарши бош кўтарган ҳар қандай одамни синдира олишини таъкидлайди:

“Ўйнашма ман билан, б...д, ўйнашма! Сан айтган одам бошқа, манга сакрама. Тушиндингми? Кучинг етса ўйнаш, етмаса ўйнашма. Мен президентнинг вакилиман. Ман ота вазифангни бажараман, ака вазифангни бажараман. Одам бўлгин дейман. Пид...з, бой бўлгин дейман санга. Яхши бўлгин дейман ман санга. Сакрайсан, б...д, манга, сакрама манга на х...й, б...д! Хотинингни устига сакра, бошқага сакра, эшакни устига сакра, лекин манга сакрама. Ман кўтаролмайман. Сандан баттар ман жинниман, ўн карра жинниман!”

"Президент онамни учқўрғондан кўрсатади"

Унгача манга ваколат борми, с...ман, на х...й, б...д!


Ҳоким деб айтилаётган шахс аудиоёзувда агар пахта планини бажармаса уни ҳам президент “онасини о...га тиқиб” қўйишини айтади:

“Эрта шунча қилган меҳнатинг, х...йна, сан синишга синасан, х...йна майли 100-200 миллион минусга кетишинг мумкин. Лекин, мани тақдирим ҳал бўлади, пид...з. Мани қўяди дейсанми, президент? Онамни учқўрғондан кўрсатади, онамни о...га шундай тиқади, қўяди. Ҳеч ким жавоб бермайди. Унгача манга ваколат борми, с...ман, на х...й, б...д!"

"Аёллар товуқмия"

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов деб иддао қиланаётган мулозим, фермерларни “эркак”ликдан дарс бериб, аёлларни ҳақорат қилади:

Шу учун ҳам аёл, аёл. Товуққа тенглаштиради уни, товуқмияга.


“Ўзинг биласанку, энди-энди сени бағримга босаётган эдим. Ўзинг чичиб қўйдинг, сен ўзинг виноват. Қилаётган шантажинг ҳам ҳар доим ўтмайди. Эркаксан сан, кўтингда брюгинг бор. У аёллар, о...га с...йлар, иштонни кийиб олиб, обедгача бундай дейди, обеддан кейин ундай дейди. Шу учун ҳам аёл, аёл. Товуққа тенглаштиради уни, товуқмияга. Эркак эркак бўлиш керак, мард бўлиш керак”.

Озодлик 15 октябрь куни Миришкор тумани ҳокими Равшан Комиловнинг мобил телефонига бир неча марта қўнғироқ қилди, аммо ҳоким жавоб бермади.

Озодлик Равшан Комиловнинг Жамшид исмли ёрдамчиси билан гаплашиб, ҳоким деб иддао қилинаётган шахснинг фермерларни ҳақорат қилаётгани ёзилган аудио Озодлик тасарруфида борлиги ва бунга ҳокимнинг муносабати кераклигини сўради.

Ёрдамчи Жамшид бу ҳақда ҳокимга хабар беришни ва ҳокимнинг ўзи телефон қилишини айтиб, Озодлик рақамларини ёзиб олди. Аммо ҳокимликдан кун давомида қўнғироқ бўлмади.

Сўконғич ҳоким тарихи

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган бир видеода Равшан Комилов бир бобони неваралари билан бегона даладан думбул ўғирлаганликда айблаб, ҳақоратлагани акс этган эди. Жараённи туман маъмурияти раҳбари ўзи видеога олган.

Бу видео ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлганидан сўнг, Равшан Комиловнинг ўзи бу қилмиши учун президентдан узр сўраган эди.

2018 йилнинг 18 июнь куни Миришкор туманида фермерлик қилган 50 яшар фермер Шерали Давронов 18 июнь кечқурун ўз жонига қасд қилган эди. Фермернинг яқинлари ўша куни туман ҳокими Равшан Комилов уни буғдой режасини бажармагани учун мажлисда уриб ҳақорат қилганидан сўнг уйга келиб ўз жонига суиқасд қилганини иддао қилган эди.

Равшан Комилов илгари Чироқчи тумани ҳокими бўлиб ишлаганда унинг зўравонлик сиёсати ҳақида Озодлик хабар берган эди.

2014 йилнинг 7 октябрида Чироқчи туманининг Пўстин қишлоғида истиқомат қиладиган 60 ёшли Мойли буванинг юбилей, келин тушириш ва невараларининг суннат тўйини Чироқчи тумани ҳокими Равшан Комилов бузган эди. Пахта терими пайтида тўй қилмаслик ҳақида фармойиш берган ҳоким ўз буйруғини бузганларни шу тариқа жазолаган эди.

2014 йилнинг 19 октябрида Чироқчи тумани ҳокими Равшан Комилов Шаҳрисабз тумани ҳокими Фахриддин Норовни иш кабинетидан ташқарига чиқариб урган. Озодлик манбаларига кўра, асли шаҳрисабзлик бўлган Равшан Комиловнинг "томорқаси"га Шаҳрисабз ҳокими “тош отганлиги” учун уни шу тариқа жазолаган эди.

Шарҳларни кўринг (25)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG