Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 11:26

Президент Мирзиёев Жаслиқ колониясини тугатишга қарор қилди


Жаслиқ колонияси

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 август кунги “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди.

Бу ҳақда 3 август куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда президентнинг мазкур қарори "тарихий" дея қайд этилган.

"Мазкур тарихий қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўнатирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатимизнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини илгари суриш мақсадида қабул қилинганлиги қайд этилган," дейилади хабарда.

Диний эркинликлар бўйича АҚШ Халқаро комиссияси 29 апрель куни жамоатчилик эътиборига тақдим этилган ҳисоботида Ўзбекистонга диний мотивлар билан қамалганларнинг асосий қисми сақланаётган Жаслиқ қамоқхонасини ёпишни ҳам маслаҳат берганди.

Комиссия, шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматига 1998 йилда қабул қилинган дин тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқиб, ислоҳ қилишни, диндорларнинг ҳуқуқларини халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрларига тенглаштиришни таклиф қилганди.

Президент Мирзиёев 2017 йилнинг 1 сентябрида мамлакатда “диний-экстремист оқим аъзолари рўйхати”да бўлган 17 минг одамдан 16 минг нафари назоратдан чиқарилгани, улардан 9 минг 500 нафари иш билан таъминланганини ҳам айтган эди.

2018 йилнинг май ойида АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда диний эркинликлар вазиятини яхшилашга қаратилган қадамларни олқишлаган ҳолда, бу жараён секинлик билан олиб борилаётганини эътироф этганди.

Давлат департаменти 2018 йилнинг декабрида Ўзбекистонни "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатидан чиқариб, “махсус назорат қилинадиган давлатлар” рўйхатига киритган эди.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Ўзбекистонга 2002 йилдан буён Жаслиқ колониясини ёпишни тавсия этиб келаётганди.

Шарҳларни кўринг (4)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG