Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:56

Қашқадарёда Мирзиёев ташрифига хўжакўрсин парниклар барпо қилиняпти


Қашқадарë вилояти Қамаши туманидаги Чим қишлоғига кириш
Қашқадарë вилояти Қамаши туманидаги Чим қишлоғига кириш

Қашқадарё вилоятига Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи олдидан президент бориши эҳтимоли бўлган туманларда шошилинч равишда ободончилик ишлари бошланган. Озодлик мобил мухбирлари юборган видеоларда йўллар четига ичида ҳеч нарсаси йўқ парниклар барпо қилинаётгани акс этган. Бу ишларга асосан мактаб ўқитувчилари жалб этилаётгани айтилди.

Қашқадарёда Мирзиёевнинг келишига парниклар хўжакўрсинга барпо қилиняпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00
Бевосита линк

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидан бўлган Озодликнинг мобил мухбири, Мирзиёев кортежи ўтадиган автомобиль йўлларининг икки четига шошилинч равишда кичик парник ва теплицалар бунёд этилаётгани ҳақида хабар йўллаб, ушбу жарарён акс этган видео тасвирларни ҳам жўнатди:

“Мирзиёев ўтиш керак бўлган Қарши-Қамаши йўлининг икки чеккасига қатор қилиб парник қилишяпти. Ҳамма куч ҳозир шу ерга ташланган. Эни бир метрча бўлган жойга пасттаккина қилиб целофан ёпиб кетишяпти. Ичида ҳеч нарса йўқ, балки энди бирор кўкат-пўкат экишар. Лекин бунинг хўжакўрсинга қилинаётганини ҳамма билади. Эртага бу парниклар йўқ бўлиб кетишини ҳам, ундан ҳеч ким бир сўм даромад ололмаслигини ҳам ҳамма билади. Мирзиёевнинг кўзига чиройли кўрсатиш учун қилинаётган иш бу. Мен суҳбатлашган ҳокимлик вакили ҳам буни тасдиқлади”, деди мобил мухбир.

Қашқадарëда Мирзиëевнинг келишига хўжакўрсинга парниклар қурилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:39 0:00

Унинг айтишича, бу ишларни бажариш учун асосан мактаб ўқитувчилари жалб қилинган:

“Бошқа ташкилотлардан ҳам одамлар бор, албатта. Лекин энг кўп жалб қилинганлар Қамаши туманининг мактаб ўқитувчилари. Масалан, менинг акам ҳам мактабда ишлайди. Унинг айтишича, мактаб директори ҳар куни 8-10 нафар ўқитувчининг дарсларини бошқаларга ўтказиб, уларни ишлашга юборяпти. Улар парник қиляпти, дарахтларни оқлаяпти, қуриган ўтларни ёқяпти, ўт юляпти, кўча супиряпти”, дейди мобил мухбир.

Косон туманида яшайдиган, исми сир қолишини сўраган ўқитувчилардан бирининг Озодликка ёзишича, бу ишлар кимларнингдир сохта обрў олиши учун қилиняпти:

“Косонданман. 29 январда президентимиз келиши муносабати билан Қаршидан то Косонгача йўл четларида, туғруқхона, коллеж, хуллас кўзга ташланадиган барча жойларда зудлик билан парниклар қилиб ташлашди. Ичида ҳеч нарса экилмаган. Бу кўзбўямачиликдан мақсад, халқ ростдан ҳам иссиқхоналар қуриб, фойдаланаётгандек қилиб кўрсатиш, президентни алдаш. Маҳаллий ҳокимлар ўзларига очко олиш учун шундай қиляптилар. Қанийди, президентимиз йўлда бир тўхтаб, бу парникларни бир очиб кўрсалар эди”, деб ёзади косонлик ўқитувчи.

Шаҳрисабз марказий касалхонаси яқинида яшайдиган шаҳарликлардан бири ҳам, кўча-куйни оқ халатли ҳамшираю санитаркалар бир неча кундан буён тозалаётганини айтади:

“Мана ҳозир ҳам деразадан кўриб турибман. Шифокорлар оппоқ халатда ура қилиб кўчани чангитиб супиряяпти. Бирининг қўлида кетмон, бирида супурги, ишлаб ётишибди. Бизда шунақа, катталар келаман деганда шунақа бир ура-ура бўлади. Кейин тинчиб кетади”, дейди шаҳрисабзликлардан бири.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими, ҳақиқатан ҳам президент келиши арафасида ободончилик ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади:

“Албатта меҳмон келишидан олдин уйингизни тозалайсизку, шунга биз ҳам ободончилик ишларини қиляпмиз. Парникларни қуриш эса бу фермер хўжаликларининг ташаббуси, бир нарса экса, ўзига ҳам, халққа ҳам фойда бўладику”, деди ҳокимлик мулозими.

Мулозим бу парникларга турли хил баҳорги кўкатлар экилишини қўшимча қилди.

Ўзбекистонда Президент, Бош вазирнинг вилоятларга ташрифидан олдин объектларни чиройли кўрсатиш мақсадида кўзбўямачилик қилиш ҳолатлари учраб туради.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи олдидан жиззахликлар уйларининг шиферларини тунукага алмаштириб, уни қизилга бўяшга мажбурланган эди. Бельгиядан келтириб, кўчаларга ўтқазилган гул ва дарахтлар қурий бошлагач, кўчатларнинг ҳар бирига биттадан одам бириктирилганди.

2017 йилнинг апрелида бир-биридан мустақил тингловчилар президентнинг Жиззах вилоятига сафаридан олдин кўчаларда йиллардан буён қилинмаган ободонлаштириш ишлари зудлик билан бошлаб юборилганини Озодликка хабар қилган эди.

2015 йилнинг октябрида Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Шаҳартепа қишлоғидан ўтувчи автомобиль йўли четидаги пахтаси териб олинган чаноқларга қайтадан пахта елимлаб чиқилган эди. Ўша пайтда мамлакат Бош вазири лавозимида бўлган Шавкат Мирзиёевнинг эҳтимолий ташрифи арафасида маҳаллий ҳокимият вакиллари “пахтамиз ҳали кўп” дея мақтанмоқчи бўлди, лекин меҳмон бу ҳудудга қадам босмаган.

XS
SM
MD
LG