Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2024, Тошкент вақти: 01:04

Мисрда қадимги пирамидани "реновация" қилиш режаси норозиликларга сабаб бўлди


Миср пирамидалари. Иллюстратив сурат.
Миср пирамидалари. Иллюстратив сурат.

Мисрдаги Менкаур гранит пирамидасини таъмирлаш ишлари танқидларга сабаб бўлмоқда, экспертлардан бири буни «бемаънилик» деб атади, деб ёзади “Guardian” нашри.

Жума куни Facebook’да эълон қилинган видеода Мисрнинг Қадимий осори атиқалар олий кенгаши раҳбари Мустафо Вазирий Гизадаги Сфинкс ва каттароқ Хафр ва Хеопс пирамидалари ёнида жойлашган Менкаур пирамидаси пойдеворига ишчилар гранит блоклари ўрнатаётганини кўрсатди. Ушбу пирамида учта асосий пирамидалардан энг кичигидир. Вазирий бу ишларни "аср лойиҳаси" деб атади.

Пирамида дастлаб гранит тошлар билан қопланган, аммо вақт ўтиши билан бу қобиқнинг бир қисми йўқолган. Таъмирдан мақсад эса ўша қобиқни қайта тиклаш орқали пирамиданинг асл кўринишини қайтаришдир.

Иш уч йил давом этиши кутилмоқда ва бу “Мисрнинг 21-асрда дунёга туҳфаси” бўлади”, дейди лойиҳага масъул Миср-Япония миссияси раҳбари Вазирий.

Аммо видео остида ўнлаб одамлар ўз норозилигини билдириб изоҳ қолдирган.

"Имконсиз!" деб ёзган мисршунос Моника Ҳанна.

Эски шаҳар & Tashkent city одамлар тақдирида (2-қисм)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:46 0:00

“Менкаур пирамидасига плитка ёпиштириш қолди ўзи! Миср меросини асрашдаги бемаъниликларга қачон чек қўямиз ўзи?” деб сўрайди у.

"Халқаро таъмирлаш йўриқномалари бундай таъмирлашни тақиқлайди", дея қўшимча қилди Ҳанна ва барча археологларни бунинг олдини олиш учун ҳаракат қилишга чақирди.

Видеога айрим изоҳ қолдирувчилар киноя билан жавоб беришди. "Пиза минорасини тўғрилаш лойиҳаси қачонга режалаштирилган?" деб сўрайди бири.

"Нега тош ўрнига пирамидаларга гул қоғоз ёпиштирмайсиз?" дейди бошқаси.

Ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизини туризмдан оладиган Мисрда тарихий маданий меросни асраш масаласи кўпинча қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлади.

Яқинда Қоҳирадаги бутун бошли тарихий мавзе вайрон қилингани жамоатчиликнинг кучли норозилигига сабаб бўлганди. Одамлар сиёсий масалаларда одатда ўз норозилигини билдира олмайдиган бу давлатда, улар кўпроқ эътиборни шаҳарсозлик ва мерос масалаларига қаратишади.

Яқинда Мисрнинг иккинчи йирик соҳил шаҳри Искандариядаги 15-асрга оид Абу ал-Аббос ал-Мурсий масжиди атрофида ҳам тортишувлар авжига чиққанди.

Таъмирлаш учун масъул пудратчи масжиднинг нафис нақшлар туширилган рангли шифтини оққа бўяшга қарор қилганидан сўнг, маҳаллий ҳокимият текширув ўтказганини эълон қилди.

Форум

XS
SM
MD
LG