Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2022, Тошкент вақти: 16:51

Россия ИИВ машҳур журналист Александр Невзоровга қидирув эълон қилди


Россия Тергов қўмитаси Невзоровга нисбатан жиноят иши очилгани тўғрисида 22 март куни маълум қилган эди.

Россия Ички ишлар вазирлиги Давлат думасининг собиқ депутати ва телебошловчи Александр Невзоровга қидирув эълон қилгани тўғрисида 4 май куни Озодлик радиоси рус хизмати хабар тарқатди.

Хабардан маълум бўлишича, ИИВ Невзоровни Россия армияси тўғрисида нотўғри маълумот тарқатганликда айбламоқда. Невзоров айни пайтда хориж давлатларидан бирида истиқомат қилади.

Россия Тергов қўмитаси Невзоровга нисбатан жиноят иши очилгани тўғрисида 22 март куни маълум қилган эди.

Невзоров ижтимоий тармоқларда Россия армияси Мариуполдаги туғруқхонани бомбардимон қилгани тўғрисида “ёлғон маълумот тарқатган”ликда айбланмоқда.

Невзоров ўз чиқишида рус ҳарбийлари Мариуполдаги туғруқхонани махсус равишда бомбардимон қилган, деган иддаони олға сурган эди. Ҳарбийлар томонидан фуқаровий инфраструктуранинг ўққа тутилиши эса, халқаро қонунлар асосида, ҳарбий жиноят ҳисобланади.

Россия ўз ҳарбийлари Украинада туғруқхонани ва бошқа фуқаровий инфраструктурани ўққа тутганини инкор қилиб келади.
Мариуполдаги туғруқхона ўққа тутилгани тўғрисида Киев 9 март куни билдирган эди.

Россия Ички ишлар вазирлиги ўзига нисбатан қидирув эълон қилгани тўғрисидаги хабарга Невзоров @nevzorovtv телеграм канали орқали ўз муносабатини билдирди.

“Умуман олганда, фашистча-путинча режим томонидан қидирув берилиши орзу қилиш мумкин бўлган энг олий ордендир. Аслида бу йигитлар мени эмас, ўзларининг миясини ва ўзлари президент деб сиғинувчи қутурган садистнинг мияси ва ақлини қидирмоқлари керак”,- деди Невзоров.

XS
SM
MD
LG