Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2018, Тошкент вақти: 15:35

OzodMikrofon: “Уйсизликдан қабристонларда ҳам ётиб юрдим”


Самарқандлик уйсиз ногирон аёл Зебинисо Тошева

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида истиқомат қиладиган автоҳалокат туфайли бир оёқсиз қолган ногирон, 28 яшар Зебинисо Тошеванинг OzodMikrofonга арз қилишича, уй-жойсиз қолгани сабабли, ижарама-ижара яшаб, Тошкент шаҳрининг Бек-Барака бозорида пакет сотиш билан тирикчилик қилмоқда.

Зебинисонинг сўзларига кўра, унинг Нарпай тумани ҳокимиятига ногиронни уй билан таъминлаш ҳақида қилган аризалари инобатсиз қоляпти, порталга ёзган шикоятлари эса яна ҳокимиятнинг ўзига қайтиб келяпти.

Самарқандлик ногирон уйсиз аёл Зебинисо Тошева
Самарқандлик ногирон уйсиз аёл Зебинисо Тошева

​Зебинисо Тошеванинг иддао қилишича, уни ота-онаси болалигида ташлаб кетишган, бобоси билан бувиси уни вояга етказган. Аммо автоҳалокатдан кейин эри ажрашиб, бир боласини ўзи билан олиб кетган. Яқин қариндошлари эса уйга сиғдирмай кўчага ҳайдаб юборишган.

Самарқандлик ногирон уйсиз аёл Зебинисо Тошева
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:01 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG