2024 йилнинг тўққиз ойи мобайнида 12325 нафар этник қозоқ тарихий ватанига қайтиб, қондош мақомини олди, деб хабар берди Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги.
Йил бошидан бери тарихий ватанига қайтган қозоқларнинг асосий қисми Хитой (45,6 фоиз), Ўзбекистон (39,2 фоиз), Туркманистон (5,5), Мўғулистон (5,4) ва Россияда (3,1) туғилиб ўсган.
Қозоғистон мустақилликка эришганидан кейин қондош (қандас) дастури доирасида дунё давлатларида яшовчи миллатдошларни тарихий ватанига қайтишини рағбатлантириб келади.
Расмий маълумотларга кўра, 1991 йилдан буён мамлакатга 1 млн 140,7 минг нафар этник қозоқ доимий яшаш учун келган.