Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2024, Тошкент вақти: 07:10

Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонаси Толибонга топширилди - манбалар


Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов Толибон “Толибон” ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан. Кобул, 19 июнь, 2022
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов Толибон “Толибон” ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан. Кобул, 19 июнь, 2022

Кобулдаги манбалар Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонаси Ислом Амирлиги ихтиёрига топширилгани ҳақида хабар бермоқда. Ўзбекистон томони ҳозирча бу борада расмий ахборот бергани йўқ.

Манбаларнинг АИП (Afghan Islamic Press) агентлигига айтишича, Ислом амирлиги ўз вакилларини Тошкентга жўнатган ва расмий таништирув маросими бўлиб ўтган.

Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Маулви Мағфуруллоҳ Шаҳобни Афғонистон элчихонаси вакили сифатида олти ой аввал Тошкентга юборган. Маулви бу вақт мобайнида сиёсий идора раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият олиб боргани айтилади.

Кейинроқ Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Маулви Мағфуруллоҳ Шаҳобни элчи вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилди. Икки кун олдин эса у элчихона ходимларига расман элчи сифатида таништирилди.

Эндиликда расмий учрашувлар ва Ўзбекистондаги элчихона ишларини юритиш унинг зиммасига юклатилди.

Толибон билан хуфия ҳамкорлик. Шартни ким қўйяпти?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:50 0:00


Собиқ элчи Аҳмад Холид Элмийнинг ваколат муддати тугагач, Маулви Мағфуруллоҳ Шаҳоб элчилик вазифасига киришмоқда.

Маулви Мағфуруллоҳ Шаҳоб Афғонистоннинг ҳозирги кончилик ва нефть вазири Маулви Шаҳобиддин Диловарнинг ўғли ҳисобланади.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, Ислом Амирлиги ҳозиргача 17 давлатга ўз вакилларини юборган.

Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси ҳозирча Толибонга топширилганича йўқ. Бироқ Афғонистон Ислом Амирлиги вакиллари бир муддат аввал Афғонистоннинг Тожикистон Бадахшонидаги консуллигига ташриф буюрган.

Шу вақтгача бир қанча давлатлар ўз дипломатларини Афғонистонга юборди. Икки кун аввал ОАВда АҚШ ҳам Кобулдаги консуллик фаолиятини қайта йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

ДХХ раисининг Кобулга ташрифи

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Кобулда Толибоннинг муваққат мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб билан учрашгани хабар қилинганди.

“Tolo news” хабарига кўра, 1 февраль куни ўтган музокараларда чегара ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга доир масалалар муҳокама қилинган.

Муҳаммад Ёқуб “Ислом амирлиги ривожланиш лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликка тайёрлиги”ни билдирган.

2023 йил март ойида Толибон мулозими Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Эргашевни қабул қилганди.

Озодлик фильми: Тошкент Толибон билан Қўштепа борасида келиша олмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:33 0:00

Расмий хабарларда Ўзбекистон томони “Толибон” ҳаракатига сиёсат, иқтисод, хавфсизлик каби соҳаларда кўмак таклиф этгани маълум қилинган.

2023 йил октябрь ойида эса Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегацияси Афғонистонда бўлган. “Толибон” маъмурияти Афғонистон юкларининг Ўзбекистон орқали транзити учун тўловни камайтиришни сўраган. Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини йилига 3 миллиард долларга етказиш истагини билдирган.

Ўтмишда Толибон бошқарувини қатъиян рад этган Ислом Каримов ҳукуматидан фарқли президент Мирзиёев 2021 йил августида Кобулдаги ҳокимиятни босиб олган толиблар билан мулоқот ва ҳамкорлик йўлини танлаган.

2022 йил декабрида Мирзиёев "Ўзбекистон томонга қарата ўқ отмаган" Толибон ҳукумати билан ҳамкорликка тайёр экани"ни айтганди.

Ўзбекистон томони Толибон ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай «Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» трансафғон темирйўл линиясини қуриш бўйича толиблар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ўтган йил июлида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси қиймати 4,6 млрд доллардан 8,2 млрд долларгача баҳоланаётган лойиҳа бўйича музокараларнинг якуний босқичи бошланганини маълум қилган эди.

Толибоннинг "ҳалокатли канали". Ўзбекистон нега жим?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:42 0:00

Ўзбекистон Толибоннинг Афғонистон шимолидаги Қўштепа канали қурилишидан хавотир изҳор қилган, айни пайтда лойиҳа юзасидан толиблар билан ҳамкорлик қилишга ҳозирлигини билдирган. Ўтган йил ёзида икки томон вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш юзасидан музокаралар бораётгани маълум қилинганди. Музокаралар натижаси ҳозиргача номаълум.

Зиддиятли канал қурилишининг биринчи босқичи якунланган, канал тўлиқ қуриб битказилганида Афғонистон Амударёдан 15 фоизгача сув олиши, бу эса Ўзбекистон ва Туркманистон учун жиддий муаммо яратиши айтилади.

Ўтган йил декабрида экологлар Қўштепа каналида йирик авария юз берганини айтишган, аммо Толибон буни рад этиб чиққанди.

Форум

XS
SM
MD
LG