Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:01

"Eurasianet": Ғарблик инвестор Ўзбекистонни халқаро арбитраж судига берди


Ўтган йил октябрида Maxim-Chirchik кимё заводи цехларидан бирида портлаш юз берган эди. 4 октябрь, 2022.
Ўтган йил октябрида Maxim-Chirchik кимё заводи цехларидан бирида портлаш юз берган эди. 4 октябрь, 2022.

Ўзбекистон инвесторларни жалб қилиш учун янги кампанияни бошлар экан, бошқа томондан Ғарб ширкати билан судлашмоқда.

Бу ҳақда “Eurasianet” нашри хабар берди.

Журналист Жоанна Лиллиснинг ёзишича, президент Мирзиёев бошлаган ислоҳотларга қарамасдан йирик халқаро инвесторлар мамлакатга келишга шошаётгани йўқ.

Мирзиёев хусусийлаштиришнинг анча катта маррани кўзлаган босқичини бошлашга буйруқ берди. Аммо бу буйруқ бироз ноқулай фурсатда чиқди, деб ёзади журналист.

Унга кўра, Ғарбнинг катта инвесторларидан бири яқинда халқаро арбитражга мурожаат қилиб, кимё секторидаги қўшма лойиҳа юзасидан анчадан бери давом этаётган тортишувни ҳал қилиб беришни сўраган.

Ариза бош идораси Испанияда жойлашган Maxam ширкати томонидан Лондонда берилган.

Ширкат Қурилиш саноати ва кончилик учун портловчи моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Арбитраждан кўзланган мақсад ширкатнинг Maxam-Chirchiq кимё компаниясидаги катта улуши устидаги жанжални ҳал қилишдир. Ширкатнинг ушбу қўшма компаниядаги ҳамкори давлатга қарашли кимё компанияси “Ўзкимёсаноат”дир.

Озодлик Maxam-Chirchiq корхонасида ишчиларнинг маошлари ўз вақтида берилмаётгани ва улар ободонланлаштириш ишларига мажбурланаётгани ҳақида ёзган.

Чирчиқдаги кимё заводида юз берган портлашни ҳукумат комиссияси ўрганади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:49 0:00

Maxam сўзчиси ширкатнинг ўзбек ҳукумати билан муносабати мураккаблашганини тан олган.

Ширкат шартнома шартлари сурункали тарзда бузилиб келаётгани юзасидан даъво билан шикоят қилган. Ширкат сўзчиси айнан қайси шартлар бузилганини очиқламаган.

“Maxam Ўзбекистон ҳукумати билан ўртадаги келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга умид қилган эди. Мамлакатга катта миқдорда сармоя киритилгани учун эмас, балки аҳвол шунга келдики, масалани мулоқот ва музокара билан ечиб бўлмай қолди, – деб айтган ушбу тортишувдан яхши хабардор манба Eurasianet’га. – Даъвони халқаро арбитраж судига олиб чиқиш уларнинг охирги чораси эди.”

2016 йилда Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин “сармоялар устидаги тортишувлар анча камайди”, дейилади АҚШ Давлат департаментининг инвестицион иқлим бўйича баёнотида, аммо барибир улар “ҳамон бор”.

Охирги хусусийлаштириш босқичида Мирзиёев администрацияси инвесторларни 1000 та компания ва мулкдаги улушларни сотиб олишга даъват қилган. Аммо уларнинг рўйхати эълон қилинганича йўқ.

Ҳукумат уч йилдан ортиқ вақтдан бери иш олиб борилаётган йирик компанияларнинг халқаро листингига кириш учун тоғ-кон саноатидан тортиб телекоммуникация ва банк ишигача бўлган соҳалардаги 40 та компаниянинг кичик улушларини рўйхатга олишни режалаштирмоқда.

Фирмалар орасида Uztelecom, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, Ўзбекистон Миллий банки ва “Саноат қурилиш банк” бор.

UzAuto Motors мисоли

Британиялик журналист Жоанна Лиллиснинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати давлат акцияларининг 2 фоизга яқинини ўзбек сармоядорларига сотиш орқали жорий йилда 13 триллион сўм ёки 1,1 миллиард доллар тўплаши мумкинлигига ишонмоқда.

Аммо яқинда ўтказилган очиқ савдолар бу осон эмаслигини кўрсатган.

Талаб пастлиги сабабли листингни бир неча бор ортга сурган UzAuto Motors ўтган ой акцияларининг кичик қисмини сотиш орқали бор-йўғи 5 миллион доллар жамғарган.

Бу миқдор компания дастлаб 5 фоизлик улушини сотиш орқали тўпламоқчи бўлган 90 миллион доллардан анча кам, бироқ бу осон эмаслиги кўриниб қолгач мақсад пасайтирилди, дея хабар беради Қозоғистон бизнес янгиликлари Kursiv.kz.

У 17,3-19,5 миллион доллар йиғишга умид қилиб, атиги 1 фоиз акцияларни сотувга қўйди, бироқ буни ҳам сота олмади. Инвесторлар унинг атиги 0,29 фоизини 5 миллион долларга сотиб олишди.

Шунга қарамай, бу Ўзбекистон тарихидаги энг йирик оммавий сотув ҳисобланади.

UzAuto Motors компанияси ўз акциялари сотувини “давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича миллий дастурнинг бошланиши ва мамлакатимизда капитал бозорини ривожлантиришнинг янги саҳифаси” деб атади.

Бироқ, институционал инвесторлар «ЎзАвто»нинг сотилган акцияларининг 80 фоизини сотиб олгани ва чакана инвесторларга фақат бешдан бир қисми кетганини ҳисобга олсак, кичик инвесторлар синфини яратиш осон бўлмаслиги мумкин.

Ўзбекистоннинг хусусийлаштиришга интилишига ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар, жумладан, коронавирус пандемияси ва Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳам тўсқинлик қилди.

Шунга қарамай, расмийларнинг таъкидлашича, ўтган йили хусусийлаштириш 11,3 триллион сўм ёки 993 миллион долларни ташкил қилган. Бу ўтган ўн йилдагидан 10 баробар кўпдир.

Форум

XS
SM
MD
LG