Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:55

Мулозимлар: Бош вазир ўринбосарининг ўзи карантин режимини бузмоқда! (ҲУЖЖАТ)


Ўктам Барноев 28 февраль куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Ўктам Барноев 28 февраль куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари этиб тайинланди.

27 март куни Озодликка Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноевнинг “вилоят ҳокимликлари¸ вазирлик раҳбарлари”га юборилган “Телеграмма”си нусхаси юборилди.

27 март куни тарқатилган бу расмий билдирувга кўра¸ Бош вазир ўринбосари 28 март куни тонгги соат 7 да (иш вақтидан олдин – таҳр.) қишлоқ хўжалик масалаларига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши чақирган.

Ҳукумат номидан юборилган Телеграмма.
Ҳукумат номидан юборилган Телеграмма.

Икки саҳифалик Телеграммага илова қилинган уч бетлик рўйхатдан Барноев студияларда шахсан қатнашишини шарт қилиб белгилаганлар сонининг яна юзлардан ошиши англашилади.

Бу телеграмма¸ президент Мирзиëев коронавирусга оид сўнгги вазият ҳақида халққа мурожаат қилиб¸ ҳукумат мулозимларини “эпидемилогик вазият” учун шахсан жавобгарлигидан огоҳлантириши эртасига жўнатилган.

Мажлисга қатнашиши шарт қилинган мулозимлар ҳукумат тепасида ўтирганларнинг ўзини вазиятнинг жиддийлигини тушунмаëтганлик ва бундай мажлислар билан жамоат саломатлигига таҳдид солаëтганликда айблади.

Бош вазир ўринбосари “карантинни тан олмайдими”?

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев вазирликлар раҳбарлари ва вилоят ҳокимларига юборган Телеграмма нусхасини¸ шахси очиқланмаслигини сўраган ҳукумат мулозимларидан бири Озодликка тақдим этди.

Ўктам Барноев юборган шошилинч Телеграмма нусхаси.

Ўзбекистонда¸ бир томондан¸ коронавирус тарқаши олдини олишга қаратилган кескин чоралар кўрилмоқда¸ қанча одам ўз соғлиғини хавф остига қўйиб¸ инфекцияни тўхтатиш учун тинимсиз ишлаяпти; президент вазият жиддийлигини айтяпти. Иккинчи томондан¸ ҳукумат тепасида ўтирганларнинг ўзи карантинга оид ҳамма тартиб-қоидаларни ўзлари бузаяпти. Ўнг қўл қилаëтган ишни¸ чап қўл бузяпти. Қишлоқ хўжалик ишлари муҳим¸ лекин ҳозирги вазиятда пандемияни тўхтатиш унданда муҳимроқлигини тушунмаяпти Барноевга ўхшаганлар. Қанақадир хаос бўляпти”¸ деб изоҳлади жорий вазиятни бу мулозим.

Роппа-роса бир ой олдин Бухоро вилояти ҳокимлигидан Бош вазир ўринбосарлигига кўтарилган Ўктам Барноев¸ Озодлик гаплашган мулозимлар таъкидича¸ ишчи гуруҳ тузиб¸ уларни айни кунларда вилоятма-вилоят юришга ҳам мажбурламоқда.

Ишчи гуруҳ ходимлари вертолëтларда вилоятма-вилоят юриб¸ мажлис ўтказяпти. Улардан биттасида вирус бўлса¸ унинг тарқалиш кўлами қанақа бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг энди”¸ дейди ҳукумат мулозими.

Пандемия давридаги кенг кўламли мажлис чақирилиши буйруғи остига Бош вазир ўринбосари имзо қўйган.
Пандемия давридаги кенг кўламли мажлис чақирилиши буйруғи остига Бош вазир ўринбосари имзо қўйган.

Президент давлат ва нодавлат ташкилотлари ишини масовафий форматга ўтказишни буюрган бир пайтда¸ Озодлик гаплашган вилоят ва республика даражасида расмийлар¸ ҳозирча мажлисбозликнинг эски услубда давом этаëтганини таъкидламоқда.

“Телеграмма матнига¸ унинг иловасига қаранг. Уйдан онлайн тарзда қатнашиш ҳақида гап йўқ. Ҳамма чақиртирилганлар катта мажлислар зали ва студияларда шахсан бўлиши шарт. Бундан ташқари¸ чақиртирилганлар орасида қишлоқ хўжалигига умуман алоқаси йўқ тизимлар раҳбар ва ходимлари бор. Бориб турган абсурд бу".

27 март куни Озодликка Андижон ҳокимият тизимида ишловчи мулозимлардан бири Барноев чақиртирган мажлисга қатнашиш ҳақида вилоят ҳокимлиги томонидан юборилган "Хабарнома" нусхасини юборди.

Бош вазир ўринбосари вилоят ҳокимлигига¸ вилоят ҳокимлиги эса¸ туман ҳокимларига буйруқ юборди.
Бош вазир ўринбосари вилоят ҳокимлигига¸ вилоят ҳокимлиги эса¸ туман ҳокимларига буйруқ юборди.

Туман ҳокимларига юборилган буйруғига вилоят ҳокими ўринбосари студияларда кимлар шахсан ҳозир бўлиши шартлигини илова қилган.

26 март куни коронавирус пандемиясига қарши кураш вазияти ҳақида Ўзбекистон халқига мурожаат қилган президент Шавкат Мирзиëев мамлакатда жорий этилган карантин режимини бузганлик оқибатлари оғир бўлишидан огоҳлантирди.

- Вилоят, шаҳар ва туман, 4 та сектор раҳбарларининг эпидемиологик осойишталик учун шахсий жавобгар эканлиги ҳақида қатъий огоҳлантираман. Сизлар коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик, карантин режимини бузишнинг барча салбий оқибатларини аҳолига тушунтириш бўйича туну кун ишлашингиз шарт.

Карантин қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисида парламентимиз қабул қилган қонунни имзоладим. Ушбу қонунга асосан, бундан буён карантин даврида атрофидаги инсонларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади¸ деди президент жумладан.

Озодликка бевосита ҳукумат бошқарувига алоқадор мулозимлардан келаëтган хабар ва ҳужжатлардан¸ пандемия даврида ҳам юзлаб одамни тўплаб¸ мажлис ўтказиш амалиëтининг тўхтамаëтгани кўрилади.

XS
SM
MD
LG