Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:29

OzodNazar: Ўзбекистон ўғрилар бошқараëтган давлатга айландими?


Профессор Отаназар Орипов.
Профессор Отаназар Орипов.

Нуфузли халқаро тадқиқот маркази Ўзбекистонни дунëдаги клептократик давлатлар қаторига қўшди. Луғавий маъноси тўғридан-тўғри "ўғрилар бошқаруви" деган маънони англатувчи клептократия сўзини Ўзбекистонга нисбатан қўллаш учун қандай асослар бор?

Бу каби янгиликларни тилга олиш тақиқланган ўзбек матбуоти¸ хусусан¸ кичик тираждаги вилоят газетаси Тожикистондаги клептократик бошқарув¸ хусусан¸ биринчи оиланинг мамлакат халқини талаб¸ унинг сабр косасини тўлдираëтгани ҳақида ëзди. Матбуотдаги ҳар бир чиқиш ҳижжалаб текшириладиган¸ МХХ кураторлари тасдиғидан ўтадиган мамлакатда бундай чиқиш нимани англатади?

Ўзбекистонда оëғию қўлидаги биоток билан даволовчи табибларга нисбатан "ихлос қилаëтганлар" кўпайиб¸ улар бозорининг чаққонлашиши сабаблари нима?

Физика-математика фанлари доктори¸ профессор¸ мухолифатдаги Эрк демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов шуларга муносабат билдирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:13 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG