Линклар

Шошилинч хабар
05 октябр 2024, Тошкент вақти: 17:14

Жиззахда Тиббиёт коллежининг ўқитувчиси ўзини осди


Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани тиббиёт коллежи ўқитувчиси ўз жонига қасд қилди. 40 яшар ўқитувчининг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани тафсилотлари аниқ маълум эмас. Озодлик манбалари, унинг ўзини осишига сабаб тиббиёт коллежига қабул имтиҳонлари билан боғлиқ коррупция бўлиши мумкинлигини тахмин қиладилар. Расмийлар бу ҳақда аниқ маълумот бермаяпти.

Ғаллаорол тиббиёт коллежи 40 яшар ўқитувчисининг июль ойининг охирида ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабар Озодликка биринчи сентябрь куни етиб келди.(Ўқитувчининг исм-шарифи Озодликка маълум, лекин ахлоқ қоидаларига кўра, у ошкор этилмайди- таҳририят)

Ғаллороллик Озодлик манбасининг ўқитувчилар ва абитуриентлар ота-оналари гапига таяниб айтишича, бу ўқитувчи қабул имтиҳонларидан сўнг ўз жонига қасд қилган:

“Мен бу йигитни яхши танийман. Коллежда дарс берарди. Шу йил 15 июлда тиббиёт коллежида имтиҳон бўлди. Эшитишимча, имтиҳондан сўнг қайсидир ота-оналар унинг уйига келиб пулимизни қайтариб бер деб жанжал қилганмиш. Кимдир бир неча ота-онадан жами 10 миллион сўм олган экан дейди, кимдир 1800 доллар олган экан дейди. Лекин, бунинг аниғини ҳеч ким билмайди. Аниғи шуки, ана шу имтиҳонлардан сўнг у уйининг оғилхонасига ўзини осиб қўйган”, деди манба.

Тиббиёт коллежининг исми сир қолишини сўраган муаллимларидан бирининг айтишича, ўқитувчининг ўлимидан сўнг коллежнинг бошқа бир ўқитувчиси ғойиб бўлган:

“Айтишларича, ўқитувчи ўзини осишдан олдин хат ёзиб қолдирган экан. Лекин хатида нима деган, кимни айблаган, буни фақат хатни олган прокуратура билади. Ўшандан сўнг бошқа бир ўқитувчи қочиб кетган эди(бу ўқитувчининг исм-шарифи Озодликка маълум, лекин айбсизлик презумпцияси сабаб уни ошкор қилмаймиз – таҳририят). Энди эшитишимча, у қайтиб келиб, психболницага ётиб олибди”, деди ўқитувчи.

Бу ҳолат бўйича жиноят иши очиб, тергов олиб бораётган Ғаллаорол тумани прокуратурасидан муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Ғаллаорол тиббиёт коллежининг директори Абдуолим Норқўзиев Озодлик билан суҳбатда, ўқитувчининг ўз жонига қасд қилиши коррупция билан боғлиқ эмаслигини айтди:

- Йўқ, пора олгани учун ўзини осмаган. Билмадим нега осганини. Билмайман ҳеч нарсани... деб, Абдуолим Норқўзиев алоқани узди.

Ўзбекистонда турли сабаблар билан ўзини осиш ҳолатлари кўп кузатилади.

Жорий йилнинг январь ойида “экстремист” ўғли учун мажлисда сазойи қилинган Шаҳрисабз туманидаги лицейнинг аёл ўқитувчиси ўзини осиб қўйган эди.

2015 йилнинг 10 декабрга ўтар кечаси Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБ Қўриқлаш хизмати сафдори 28 ёшли Диёрбек Давлатов иш жойида осилган холда топилган эди.

Ўтган йилнинг 28 ноябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими бошлиғи ўринбосари, 30 яшар Улуғбек Мамараҳимов ўз жонига қасд қилган эди.

XS
SM
MD
LG