Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:02

Чегараолди ҳудуди аҳолиси ўзбек-тожик чегарасидан визасиз ўтиб-қайта бошлади


Ўзбек-тожик чегарасининг 27 февраль кунги манзараси.
Ўзбек-тожик чегарасининг 27 февраль кунги манзараси.

Тожикистон шимолидаги Конибодом ва Ўзбекистоннинг Бешариқ туманларини боғловчи “Патар-Андархон” назорат ўтказиш пункти очилиши ортидан, ўзбек ва тожик фуқаролари чегарадан бемалол ӯтиб қариндош-яқинлари билан дийдор кӯриша бошлади.

Ӯн йил олдин Ӯзбекистон ташаббуси билан бекитилган ушбу ӯтказиш пункти икки ҳафта олдин очилди.

Ҳозирда ушбу чегараолди туманлари аҳолиси икки давлат чегарасидан визасиз ўтиб¸ 30 километрдан узоқ бӯлмаган ҳудудда беш кунгача қолиш ва ҳаракатланиш имконига эга.

80 яшар бешариқлик Майрамбиби Холматованинг Озодликка айтишича, 15 йиллик айрилиқдан сӯнг ниҳоят, у тожикистонлик яқинлари билан кўришишга муяссар бӯлди.

Узоқ танаффусдан сўнг чегаранинг нариги томонига ўтишга муваффақ бўлган ўзбекистонликлар.
Узоқ танаффусдан сўнг чегаранинг нариги томонига ўтишга муваффақ бўлган ўзбекистонликлар.

“Укам Турғунбой Юлдошев Конибодом шаҳрида яшарди. У 1991 йил 50 ёшида вафот этди. Жиянларим Нӯъмонжон ва Рисқигул бу ерда яшайди. Узоқ айрилиқдан кейин уларнинг дийдорини кӯрдим,”- деди Майрамбиби Холматова.

Айни дамда, “Ўзбекистон 24” телеканалининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари “Ойбек” назорат ўтказиш пункти орқали ҳам визасиз борди-келди қилиш имконига эга бўлишди.

Ўзбек телеканали хабарига кўра¸ “Ойбек” пости орқали Тожикистонга Ангрен, Бекобод шаҳарлари ва Тошкент вилоятининг Бекобод, Пскент, Оҳангарон ва Бўка туманлари аҳолиси, Ўзбекистонга эса Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров, Мастчоҳ ва Ашт туманлари аҳолиси 45 кунлик муддатга визасиз ўтиши мумкин.

21 февраль куни Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон билан чегараларда битта темир йўл ва саккизта автомобиль назорат ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта жонлантириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари Тожикистонга давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда. Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида визасиз борди-келди тўғрисидаги шартноманинг ҳам имзоланиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG