Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:54

Домла талабаларини дарс пайтида онасидан сўкаётгани акс этган видео тарқалди (ВИДЕО)


Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан олинган кадр.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан олинган кадр.

Ўзбекистондаги олийгоҳларнинг бирида домланинг дарс пайтида ўз талабаларини онасидан сўкаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқади.

Видеода домла жинсий алоқани ифодаловчи сўз бирикмаларини айтаётган пайтда доска олдида қиз талаба тургани кўринади.

Озодлик видеода акс этган воқеа Тошкент Аграр университетининг Андижон филиалида содир бўлганини аниқлади.

39 секунд давом этадиган видеода тахминан 60 ёшлардаги ўқитувчи қайсидир бир талаба дарсга келмаганини билгач, "нега дарсга келмайди онангни с...й, к...га қ....ғим?" деб сўкинади.

Озодлик ушбу видеодаги воқеа Тошкент Аграр университетининг Андижон филиалида содир бўлганини аниқлади.

Видеода талабаларни ҳақоратлаётган домла эса тилга олинган ўқув юртининг назарий механика ўқитувчисидир. (Озодликка ўқитувчининг исм-фамилияси маълум)

Аммо, видео қачон олингани Озодликка маълум эмас.

Озодлик ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан изоҳ олиш учун Тошкент Аграр университети Андижон филиалининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Комилжон Комиловга боғланганида, у саволни эшитиши биланоқ, телефонни қўйиб қўйди.

Кейин Комиловнинг уяли телефонига кун давомида қайта боғланиб бўлмади.

Тошкент Аграр университетининг Андижон филиалида ўқиётган талабалардан бири видеода талабаларни таҳқиромуз сўзлар билан ҳақоратлаётган домла назарий механика ўқитувчиси эканини тасдиқлади, унинг исм-фамилиясини айтди.

- Қаттиққўл домла. Тилига истаганча эрк берадиган одати бор, бу ерда аёл киши бор деб ўтирмайди, - деди исми очиқланмаслигини истаган талаба.

Озодлик ўқитувчининг ўзи билан боғлана олмади.

Университетдан муносабат

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали матбуот хизмати 11 сентябр куни ўқитувчиси иштирокида Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога шундай муносабат билдирди:

"Мазкур холат, хақиқатдан хам 2018-2019 ўқув йилининг тугалланиши, яъни июнь ойида бўлган. Ушбу холатдан филиал раҳбарияти хабар топиши биланоқ, маъмурият томонидан батафсил ўрганилган ва кенг жамоатчилик олдида мухокама қилиниб, бунга кўра ўқитувчи – С.Р., ўша вақтда 2 босқич талабалари бўлган гуруҳга ўқув машғулоти бошлаган вақтда, 2 нафар талабаларни сабабсиз дарсга кечикаётгани учун жахл устида ҳақорталаганини тан олган.

Шунга асосан ўқитувчига қаътий интизоимий чора кўрилиб, филиал ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, 2019-2020 ўқув йили учун мазкур ҳолат иштирокчиси бўлган ўқитувчи билан меҳнат шартномаси тузилмаган ва бугунги кунда ўқитувчи Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида фаолият олиб бормаслигини маълум қиламиз.

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида профессор-ўқитувчилар ва талабалар орасида юқоридаги ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари олиб борилган".

Ижтимоий тармоқларда мунозара

Айни пайтда видео ижтимоий тармоқларда қизғин мунозара мавзусига айланди.

Мана ҳокимлар кимдан ўрнак олишар экан. Таълим берган устозингдан айрилма, деб шуни айтишса керак

Facebook тармоғининг Жамшид Назирзода исмли фойдаланувчиси "Мана ҳокимлар кимдан ўрнак олишар экан. Таълим берган устозингдан айрилма, деб шуни айтишса керак" деб ёзди.

Атк Кат исмли фойдаланувчи эса "Ҳурматли таълим вазирлари, бу видео халқнинг сизларга қўйган баҳоси" деб фикр билдирди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган видео хусусида ҳозирча расмий баёнот бермади.

Вазирлик матбуот котиби Фарҳод Бабашевга Озодлик мухбири кун давомида боғлана олмади.

  • Ўзбекистон билим юртларида муаллимлар ўқувчиларни ҳақоратлаши ёки калтаклаши акс этган видеоларни Озодлик авваллари ҳам эълон қилган.
  • Шу йилнинг февралида Андижон Транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчисини муаллим ҳақоратлагани акс этган видео Озодликда эълон қилингач, ўқитувчига хайфсан берилди.
  • Ўтган йили эса Хоразмдаги коллежда муаллим ўқувчини оёқ кийими билан ураётгани акс этган видео ортидан ўқитувчи ишдан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG