Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:42

Қашқадарёдаги анҳорда икки кунда икки инсон оёқлари топилди


Чироқчи тумани маркази (иллюстратив сурат)
Чироқчи тумани маркази (иллюстратив сурат)

Қашқадарё вилоят, Чироқчи туман, Ғаллачи қишлоғи ҳудудидан ўтган “Эски анҳор” каналидан 2 ва 3 июль кунлари икки инсон танасидан узилган учта оёқ топилган.

Бу ҳақда Озодликка ўзини "Чироқчи туман Ичи ишлар бўлими ходими", деб таништирган шахс исми сир қолиш шарти билан 23 июлда маълум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот органларидан бирининг Республика миқёсидаги идораси мазкур ҳолат юзасидан тергов олди текширувлари олиб борилаётганини билдирди.

Ўзини "Чироқчи туман Ичи ишлар бўлими ходими", деб таништирган шахс хабарининг исботи сифатида Чироқчи туман Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан вилоят ИИБ раҳбарига алоҳида-алоҳида йўлланган икки маълумотнома нусхасини Telegram мессенжери орқали йўллади.

Маълумотномаларда "Эски анҳор" каналида топилган тана аъзолари кимга тегишли экани ва ва ўлим сабабини аниқлаш учун вилоят Суд-тиббёт экпертизаси (СТЭ) бюросига юборилгани билдирилган.

Биринчи маълумотномада билдирилишича, 2 июль тушлик пайти Чироқчи туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, туманнинг Кўктош қишлоғидан оқиб ўтувчи "Эски анҳор" каналидан "инсон танаси ўнг оёқ қисми узилган, шишиб кетган ва танаси йўқ ҳолатда топилган".

Чироқчи туман ИИБ бошлиғи маълумотномаси
Чироқчи туман ИИБ бошлиғи маълумотномаси

Иккинчи маълумотномада эса орадан бир кун ўтиб айни каналдан “номаълум инсон иккала оёқ қисми танасида йўқ, қорайиб кетган ҳолатда топилган”и хабар қилинган.

Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъули Озодликка топилган тана аъзолари юзасидан вилоят СТЭ бюросига мурожаат қилишни тавсия қилди.

СТЭ бюроси бошлиғи Зебо Рўзиева топилган таналар кимга тегишли экани ҳозиргача аниқланмаганини тасдиқлади, бироқ қўшимча маълумот бера олмаслигини билдириш билан чекланди.

- Экспертиза "тергов сири" деган статья билан огоҳлантирилганмиз. Узр, мен сизга маълумот бера олмайман. Терговчиси билан гаплашинг, - деди Зебо Рўзиева.

23 июль куни Чироқчи тумани ИИБ навбатчиси Озодликка мазкур ҳолатлар юзасидан қўшимча маълумот бера олмаслигини айтди.

Аммо, ўзини "Чироқчи тумани ИИБ ходими" дея таништирган шахсга кўра, 2 июлда топилган битта оёқ ва 3 июлда топилган иккита оёқ ҳам "аёл кишиларга тегишли"дир.

"Лекин шу кунга қадар аёл кишиларниyu оёғи деб, ҳеч жойда айтилмаяпти. Ва ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмаяпти," деб ёзди у.

Унинг таъкидлашича, "бу ҳолатда қотиллик жинояти аломати бор, аммо буни ҳуқуқ идоралари "табий офат" деб, яшириб келмоқда".

Ҳуқуқ-тартибот органларидан бирининг Республика миқёсидаги идораси мазкур ҳолат юзасидан тергов олди текширувлари олиб борилаётганини билдирди. "Бу ҳолат юзасидан терговолди текшируви олиб борилмоқда, жиноят аломатлари бор ёки йўклиги факти текширилмоқда" дейилган билдирувда. Ҳужжат давомида айтилишича, шахсларни "идентификация қилиш мақсадида ДНК экпертизалари тайинланган, уларнинг натижаси ассида бир қанча версиялар текширилади ва ҳолат ойдинлашади".

XS
SM
MD
LG