Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:42

Рухсат берилмаганига қарамай, Тошкентда "Ўлмас полк" тадбири ўтказилди (ВИДЕО)


Россияда ташкиллаштирилган ва кейинги йилларда бошқа мамлакатларда ҳам оммалашиб бораётган "Ўлмас полк" хотира тадбири 9-май куни Тошкентда ҳам ўтказилди.
Россияда ташкиллаштирилган ва кейинги йилларда бошқа мамлакатларда ҳам оммалашиб бораётган "Ўлмас полк" хотира тадбири 9-май куни Тошкентда ҳам ўтказилди.

Россияда ташкиллаштирилган ва кейинги йилларда бошқа мамлакатларда ҳам оммалашиб бораётган "Ўлмас полк" хотира тадбири 9 май куни Тошкентда ҳам ўтказилди. Шаҳар ҳокимияти бу акциянинг ўтказилишига рухсат бермаган эса-да¸ юзлаб одам кўксида "Георгий ленталари", айримлар уруш даври ҳарбий кийимларини кийиб Тошкентдаги “Биродарлик қабристони”да тўпланди.

Айни пайтда бир гуруҳ ўзбек зиёлилари Россия элчихонаси ва “Россотрудничесто” ўтказган “Ўлмас полк” акциясига муқобил тарзда совет тузуми қатағони қурбонлари суратларини кўтариб “Биродарлик қабристонида”акция уюштирди.

Тошкентдаги "Биродарлик қабристони"да ўтказилган "Ўлмас полк" тадбирида қанча одам иштирок этгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Аммо тадбир ташкилотчилари режалаган кўча юриши бўлмаган.

"Ўлмас полк" акцияси ташкилотчилари 9 май куни Тошкентдаги "Биродарлик қабристони"дан Мустақиллик майдонидаги Мангу олов монументигача юришни амалга оширишни режалаштиришган эди.

Юзлаб одам кўксида "Георгий ленталари", айримлар уруш даври ҳарбий кийимларини кийиб Тошкентдаги “Биродарлик қабристони”да тўпланишган.
Юзлаб одам кўксида "Георгий ленталари", айримлар уруш даври ҳарбий кийимларини кийиб Тошкентдаги “Биродарлик қабристони”да тўпланишган.

Тадбир ташкилотчиси ҳисобланган “Россотрудничество” вакилининг Озодликка айтишича, “жамоатчилик тартибини бузмаслик ва шаҳарда ноқулайликлар вужудга келтирмаслик” учун бундай юришдан воз кечилган.

Тошкентдаги Биродарлик қабристонидаги "Ўлмас полк" тадбири
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

9 май арафасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ўлмас полк” акциясига рухсат бермаганини маълум қилди.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги эса рухсатсиз йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлиши мумкинлигини эслатди.

9 май Ўзбекистонда "Хотира ва қадрлаш" куни сифатида нишонланади
9 май Ўзбекистонда "Хотира ва қадрлаш" куни сифатида нишонланади

Самарқандда ҳам юзлаб одам кўксида "Георгий ленталари", айримлар уруш даври ҳарбий кийимларини кийиб, Хотира ва қадрлаш куни ўтказилган тадбирда қатнашди.

Самарқандда Катюша куйланди, ҳайкал пойига гул қўйилди, ҳарбий техникалар намойиш қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:53 0:00

"Ветеран" ташкилоти: Бизда "Ўлмас полк" йўқ!

Тошкентдаги "Ветеран" ташкилоти вакили Ўзбекистонда “Ўлмас полк” акцияси расман ўтказилган ҳисобланмаслигини айтди.

- Бизда “Ўлмас полк” йўқ. Россия элчихонасидан “Ўлмас полк” деб ёзиб чиқишибди. “Биродарлик қабиристони” ичида бўлди бу. Гулчамбар қўйилди. Буни ўзбекистонликлар эмас¸ Россия элчихонаси ва “Россотрудничество” ташкилоти ташкиллаштирган. Юриш бўлгани йўқ. Биз ҳозир "Мотамсаро она" ҳайкали олдида хотира тадбирларини ўтказаяпмиз, уруш фахрийларига совғалар улашаяпмиз, - деди "Ветеран" ташкилоти вакили.

Айни пайтда бир гуруҳ ўзбек зиёлилари Россия элчихонаси ва “Россотрудничесто” ўтказган “Ўлмас полк” акциясига муқобил тарзда совет тузуми қатағони қурбонлари суратларини кўтариб “Биродарлик қабристонида”акция уюштирди.

- Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Марям Султонмуродова, Усмон Носир, Файзулла Хўжаевларни суратларини кўтариб турдик. Бу кун биз учун ғалаба эмас, хотира куни эканини эслатиш учун бу акцияни ўтказдик, - дейди тадбир ташкилотчиси Жонузоқ Халил.

"Биродарлик қабристони"да совет қатағони қурбонлари ҳам эсланди.
"Биродарлик қабристони"да совет қатағони қурбонлари ҳам эсланди.

СССР замонида Ғалаба куни сифатида байрам қилинган 9 май Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Ислом Каримов таклифи билан Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонланадиган бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Тошкентдаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйди.

​Бир неча йил аввал Ўзбекистонда қора-зарғалдоқ рангидаги Георгий лентаси ўрнига Ўзбекистон байроғидаги мовий-оқ-яшил рангдаги лента тақиш бошланди.

Ўзбекистонлик зиёлилар Георгий тасмасининг Иккинчи Жаҳон урушида немис фашистлари устидан қозонилган ғалаба эмас, XIX асрда Марказий Осиёни босиб олган Чор Россияси босқинчилари рамзи эканига эътибор қаратдилар.

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Анвар Назир фикрича, Георгий лентаси бугунги кунда оккупация тимсолига айланган:

- Россия ҳукумати атайлаб бу лентани собиқ совет ўлкаларида тарғиб қиляпти. "Ўлмас полк" акциялари ҳам Россия сиёсатини тиқиштириш мақсадида ўтказилаяпти. Шунинг учун биз бугун "Биродарлик қабристони"да Совет қатағони қурбонларини эслаб, ўзимизни акциямизни ўтказдик, - дейди Анвар Назир.

Ўзбекистондаги “Нуроний” жамғармасининг билдиришича, бугунги кунда бу урушда иштирок этган ўзбекистонликлардан 3 минг нафари яшамоқда.

Иккинчи жаҳон уруши жангоҳларида 1 миллион 400 минг ўзбекистонлик жанг қилган. Улардан 400 мингдан кўпроғи ҳалок бўлган, 130 мингги бедарак йўқолган.

XS
SM
MD
LG