Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:18

Каримов даврида 15 йил қамоқда ўтирган Аҳмаджон Одилов 92 ёшида вафот этди (ВИДЕО)

  • Озодлик

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Аҳмаджон Одилов 92 ёшида Наманган вилоят, Поп туманидаги ўз уйида вафот этди. Марҳум 27 сентябрь куни Ғурумсаройда дафн этилди. Дафн маросимида қатнашганларнинг Озодликка хабар қилишича, марҳум билан видолашиш учун минглаб одам келган. Совет даврида “Пахта иши” доирасида қамалган Аҳмаджон Одилов Ислом Каримов даврида ҳам 15 йил қамоқ жазосини ўтаган. Одилов 2008 йил, 5 июнь куни 83 ёшида қамоқдан чиққан эди.

Совет даврида “Пахта иши” доирасида қамалган Аҳмаджон Одилов Ислом Каримов даврида ҳам 15 йил қамоқ жазосини ўтаган.

Ўзбек совет энциклопедиясининг 1976 йили чоп этилган 8-жилдида Аҳмаджон Одилов тўғрисида мана бундай маълумот берилган:

“Аҳмаджон Одилов.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони. 1950 йилдан КПСС аъзоси. 1966 йилдан Ўзбекистон КП аъзоси. КПССнинг 23, 24-съездлари, Ўзбекистон коммунистик партияси 16, 19-съездлари депутати. 8, 9-чақириқ СССР Слий Совети депутати. Колхозлар совети иттифоқи аъзоси. 3 марта Ленин ордени ва медаллар билан мукофотланган”.

Энциклопедияга кирганидан кейинги йилларда Аҳмаджон Одиловнинг қудрати, шуҳрати янада ошди.

1980 йилларнинг ўрталарида “пахта иши”, “ўзбеклар иши” доирасида қамалди.

Аҳмаджон Одиловнинг Мустақиллик даврида яна қамалгани тўғрисида шоир ва хофиз Дадахон Ҳасанов 2008 йили бундай деган эди.

“Ўша пайтда қулоғимга ҳар хил гаплар келган. Сиз эшитганмисиз ëки йўқми, у киши “Темур адолати” партиясини тузган, деган гапни эшитганман. 1992 йилларда. Шу пайтда энди партия замонамизга тўғри келмаганми, шу гапни эшитганман, холос. Шунинг учун у киши қамалди, деган гапни эшитганман”,- деди Д.Ҳасан.

Лекин Аҳмаджон Одилов устидан чиқарилган ҳукмларда унинг партия тузгани тўғрисида гап йўқ.

Одилов 1993 йил июнида ҳибсга олинди ва Қўқон шаҳри суди 5 тонна минерал ўғит ўғирлашда айбдор топиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этди.

Қамоқдалигида А.Одилов СССР давридаги иқтисодий жиноятлари учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилади.

1996 йилда унинг қамоқ муддати тугаши керак эди, аммо турмадаги назоратчилар унинг буюмлари орасидан гўёки “наркотик модда топади” ва қамоқ муддатига қўйимча муддат қўшилди.

1997 йилда “колония маъмуриятига бўйсунмаган” А.Одилов яна бир бор озодликдан маҳрум этилди. Қариндошларининг А.Одиловни озод қилишни сўраб ёзган бир неча аризалари эътиборга олинмади. Амнистияга ҳам тушмади.

Ва ниҳоят 2008 йилнинг 3 июнида Аҳмаджон Одилов озодликка чиққан эди.



Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG