Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:09

Тошкентда бензин яна тақчиллашди


Тошкентдаги автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларида яна бензин тақчиллашди. Шохобчалар ходимлари бензин олгани келган ҳайдовчиларга ёнилғи тушгача тугаб қолаётганини айтиб, тонгги соат 4да келишни тавсия қилмоқдалар.

Шу кунларда Тошкентдаги қайси бензин шохобчасига борманг бензин йўқ.

– Ҳамма ёқ очеред, эрталаб келсангиз ярим соат- бир соатда тугаб қоляпти. Улгурган оляпти, улгурмаганлар бошқа заправкаларга очердга туряпти, - дейди тошкентлик ҳайдовчи.

Бензин тақчиллашгани сабабини шохобча ходимлари базадан бензин кам берилаётгани билан изоҳлашмоқда.

– Бизда тугаган. Базадан кам беряпти, шунинг учун обедга тугаб қоляпти. Уч-тўрт кун бўлди шу аҳвол. Эрталаб 4ларга бўлиб қолар, - деди Тошкентнинг “Роҳат” кўли яқинидаги АЁҚШ ходими.

Пойтахтдаги бошқа шохобчаларда ҳам шу аҳвол.

Озодлик мухбири Тошкент вақти билан соат 14гача шаҳардаги ўнга яқин ёқилғи қуйиш шаҳобчаларига сим қоқди ва бу шохобчаларнинг деярли ҳаммасида тушгача бензин сотиб бўлинганини аниқлади.

– Тугади. Бугун битта машинада бензин беришди. Сезон бошланяптику, ҳар йили июль ойи охиридан шунақа бензин тортилиб қоладику, - дейди. Тошкентнинг Сирғали туманидаги АЁҚШ ходими.

Ўзбекистонда сўнгги йиллада бензин тақчиллашиб қолиши одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Озодлик мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Ўзнефтегаз” ва “Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкатларига мурожаат қилди.

“Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкатининг Озодлик боғланган мулозими Тошкентда бензин тақчиллиги юзага келганини қисман тасдиқлади.

- Энди машина кўп, кўряпсизку, ҳар ойда ўттиз мингтадан машина чиқяпти, йилига ярим миллионга яқин машина кўпаймоқда. Ҳаммаси бензин олавергандан кейин тугайди-да. Бу ўлчовли нарсаку. Шунда ҳам Тошкентда аҳвол яхши, биттасида бўлмаса бошқасида бор. Вилоятдагилар бир нарса деса тушинишимиз мумкин, - дейди “Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкати мулозими.

Ҳозирда Тошкентда Аи-80 маркали бензиннинг давлат белгилаган нархи 2070 сўмдир. Вилоятларда эса бензин уч минг сўм атрофида, тижорий нархларда сотилади.

Пойтахт ва вилоятлардаги бензин нархларидаги бундай фарқ эса ўз-ўзидан бензин чайқовчилигини авж олдирмоқда.

- Тошкентдан Қорақалпоғистонгача бензин олиб кетишади-да. У ёқда бензинни коммерческий нархи 3 минг сўм. Шунинг учун чайқовчилар Тошкентдан олиб бориб, 2700 сўмдан сотяпти. Шунга ўрганган таксичилар бор. Буларнинг ҳаммасини ушлай олмайсизку. Бу ҳам бензин тақчиллигига сабаб бўляпти-да, - дейди “Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкати мулозими.

Ўзбекистонда бензин етишмаслиги пахта мавсуми бошланиши билан ҳар йили кузатилади.

Айрим кузатувчилар бензин ва дизел ёнилғилари ҳосилни йиғиб териб олишга сафабар этилиши натижасида шундай тақчиллик юзага келишини айтишади.

XS
SM
MD
LG