Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:41

Бухорода икки қаватли бино қулаши оқибатида камида 2 одам нобуд бўлди


Бухорода қулаган икки қаватли дўкон икки йил олдин қурилиб, фойдаланишга топширилган эди.

Бухоро шаҳрида 3 август куни икки қаватли бино қулаши оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлди, ўнга яқин одам жароҳат олди. Жабрланганлардан бирининг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бухоро вилоятидаги бўлими мулозимининг Озодликка айтишича, 3 август куни бино вайроналари остидан 2 кишининг жасади топилган, бир одам оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Мулозим жароҳат олганлар “ўртача оғир” аҳволда эканини маълум қилди.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва бинонинг қулаши сабабларини шаҳар прокуратураси ўрганмоқда.

Бухорода қулаган икки қаватли дўконнинг сифатсиз қурилгани иддао қилинмоқда.
Бухорода қулаган икки қаватли дўконнинг сифатсиз қурилгани иддао қилинмоқда.

​Бухоро шаҳрининг Саноатчилар кўчаси, халқ орасида ДОЗ-5 деб аталувчи ҳудудда янги қурилган икки қаватли дўкон 2016 йилда фойдаланишга топширилган.

Гувоҳлар бинонинг сифатсиз, шоша-пиша қурилгани сабаб қулаган бўлишини айтишади.

- Бино қулаб тушган пайтда уни ичида бўлган ҳамда дўкон олдида ўз автомашинасини ичида бўлган яна бир одам воқеа жойида ҳалок бўлди. Хўжа кўрсинга ва тез бўл-тез бўл деб қурилган сифатсиз бино деб шунча бегуноҳ одам ҳалок бўлди, - дейди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган бухоролик.

Озодлик суҳбатлашган бошқа гувоҳлар эса икки қаватли дўкон остида қазиш ишлари олиб борилгани учун бино қулаганини айтишади.

Гувоҳларнинг бу иддаоси юзасидан изоҳ олиш учун Озодлик мухбири Бухоро шаҳар ҳокимиятининг Архитектура ва қурилиш бўлимига боғланди.

Ҳокимлик мулозими ҳалокат юзасидан текширув натижалари аниқ бўлмагунича бу борада изоҳ беролмаслигини айтди.

Мустақиллик даври иншотлари

Уч йил аввал Хоразмда янги қурилган кўприкнинг қулаши инсоний фожеага сабаб бўлганди.

Урганч шаҳридаги қайта таъмирланган "Ёшлар" кўлида концертга келган одамларни кўтаролмаган кўприк қулаб, 10 нафардан кўп одам ҳалок бўлган эди.

Ўзбекистон пойтахтида қурилган "Минор" масжиди гумбази сиртидаги мовий кошинлар бир йилга етар-етмас қўпорилиб тушгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Бугун Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида тикланаётган намунавий уйларни сотиб олаётганлар ҳам биноларнинг сифати ўта ёмонлигини, кўпчилик уларни таъмирлаб, кейин кўчиб киришаётганини айтишади.

XS
SM
MD
LG