Линклар

"Евроцемент" Ўзбекистонда завод қуриш учун 160 миллион доллар сарфламоқчи

  • Озодлик

Цемент заводи (иллюстратив сурат)

"Евроцемент" компанияси Тошкент вилоятидаги "Оҳангаронцемент" ширкати базасида лойиҳа қиймати 160 миллион долларлик завод қурилишига сармоя ётқизади, деб хабар қилди РИА Новости "Евроцемент груп" матбуот хизматига таяниб.

Йилига "қуруқ усулда" 3 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур заводни қуриш бўйича битим 2 ноябрь куни “Ўзқурилишматериаллари” бошқаруви раиси Ботир Зарипов ва Россиянинг “Евроцемент груп” компанияси директорлар кенгаши раиси Филарет Гальцевлар ўртасида имзоланди.

Қурилишни Хитойнинг Beijing Triumph International Engineering Со ширкати амалга оширади.

Шартномани имзолаш жараёнида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари иштирок этди. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Тошкентга 2 октябрда расмий сафар билан келган эди. Медведев 3 ноябрь куни Тошкентда ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этади.

Ўзбекистонда айни пайтда йилига 8,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 5та цемент заводи бор.Кейинги беш йил ичида Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқаришни йилига 17 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG