Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 21:16

Пахтаободда аҳоли аралашуви билан чинорлар сақлаб қолинди (ВИДЕО)


Андижон вилояти Пахтаобод туманида 23 ноябрь куни кесилган чинорлар

Андижоннинг Пахтаобод туманидаги “Маданият” истироҳат боғида 50-60 йиллик чинорлар аҳолининг аралашуви билан сақлаб қолинди.

Туман ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, 23 ноябрь куни бир неча шахс ноқонуний равишда чинорларни кесишни бошлаган, аммо воқеа жойига йиғилган норози аҳолининг аралашуви билан бу ҳаракат вақтида тўхтатилган.

Валютани ноқонуний алмаштирганни 15 суткага қамаш таклифи муҳокамадан ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:33 0:00
Бевосита линк

Озодликка хабар йўллаган ва исмини ошкор қилмаган пахтаободликка кўра, жума куни тушга яқин 5-6 нафар ишчиси билан истироҳат боғига кириб борган номаълум шахслар, кутилмаганда, чинорларни арралай бошлаган:

“Мен ўша куни ишдан қайтганимда кўриб қолдим. 50-60 йиллик чинорларни айланасига ўлчаб, кесиб, юк машиналарга ортиб кетишаётган экан. Кейин оқсоқоллар чиқиб: “Кесманглар, соғлом турган бўлса, ёзда иссиқда буни тагида катта ёшдагилар дам олади, болаларимиз ўйнайди”, деб жанжал қилишди”.

Андижонликлар чинорларни кесиб кетаëтганларни тўхтатиб қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:55 0:00

Пахтаободликнинг айтишича, чинорни кесган шахслар, ҳокимиятнинг рухсати билан келишгани ва дарахтни “боғчага ўтин қилиш учун” кесишаётганини айтишган:

“Бири: "Мен туман Экология бўлимидан Иқболжонман, ҳамма ташкилотлардан рухсатимиз бор, боғчага ўтинга кесаяпмиз", деди. Кейин одамлар қуруқ дарахтлар қолиб, соғлом дарахтларни кесишганидан норози бўлиб, мелисани чақиришган. Мелиса билан туман Экология бўлимининг раҳбари одамларни тарқатиб юборишган. Кесганлар 2 та катта чинорни юклаб олиб кетишган. 3 ой олдин ҳам шунақа катта бир чинорни кимлиги номаълум одамлар кесиб, олиб кетиб қолишганди”.

Пахтаободлик яна бир тингловчи кесилган чинорларнинг юк машиналарга ортилиб, Фарғона вилоятига олиб кетилаётган айтилган фото-видеоматериалларни Озодликка тақдим қилди.

Озодликка тақдим қилинган видеода дарахт ортилган юк машиналарини таъқиб қилган бир неча киши, кадр ортидан туриб, унинг Фарғона вилояти, Бувайда туманидаги бир манзилга олиб борилаётганини гапиради.

“Мана қаранг, тахта тиладиган цех экан, шу ерга олиб келишаётган экан”, дейди видеода кадр ортидан туриб сўзлаган овоз соҳиби.

Озодлик бу видеони жўнатган манбалар орқали номи ва манзили ошкор қилинмаётган цех раҳбарининг исми-фамилияси ва телефон рақамини топди, у билан уланишга ҳаракат қилди, аммо муваффақ бўлмади.

Пахтаобод туман ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, жума куни истироҳат боғида бўлган ҳодисадан ўша куниёқ ҳокимият хабар топган ва ҳозирга келиб, бу ҳаракатнинг ноқонуний бўлгани аниқланган.

“Экология бўлимининг раҳбари чинорлар кесилаётганини эшитиб борган ва тўхтатиб қолган. 2 та чинор ноқонуний кесилган . Кейин тўхтатиб, протоколларни тузиб, ишни туман прокуратурасига топширишган. Ҳозир прокуратура ишлаяпти”, деди туман ҳокимлиги мулозими.

Ҳокимликдан олинган маълумотга кўра, истироҳат боғидаги чинорларнинг кесилишига алоқаси бор, деб кўрилган шахслар ва бу боққа масъул "Маданият" қишлоқ фуқаролари йиғини раҳбарларидан тушунтириш хати олинган.

"Ноқонуний ҳаракат бўлгани аниқ бўлди. Дарахтлар соғлом бўлган. Бу шахсларга нисбатан маъмурий чора қўлланса керак", деди туман ҳокимлиги мулозими.

Аммо, Озодлик туман ҳокимлиги раҳбариятидан кесилган чинорларнинг маълум манзилдаги ёғоч цехига олиб борилганига оид таҳририятга келиб тушган иддаоларга бирор изоҳ ола олмади.

Ўзбекистон шаҳарларида кенг кўламда дарахт кесиш бошланганига бу йил 9 йил бўлди. 2009 йилда Тошкентнинг Амир Темур хиёбонидаги 100 йиллик чинорлар кесилган, шундан сўнг мамлакатнинг деярли барча йирик шаҳарларида чинорлар кесилгани ҳақда Озодлик ўз вақтида ўнлаб хабарларни эълон қилган.

Хусусан Андижон вилоятида ўтган ойда 10 йил олдин кесиб ташланган чинорлар ўрнига экилган қарағайлар ҳам кесилгани кузатилди. Фарғона.ру нашри чоп этган фотожамланмада кесилаётган дарахтларнинг соғлом экани акс этган эди. 10-12 метрлик соғлом дарахтлар, ишчиларга кўра, "юқорининг буйруғи билан" кесилган.

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси эълон қилган сўнгги рақамларга кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмида дарахт кесилишига оид 600 дан ортиқ мурожаат тушган ва уларда 4500 дан ошиқ дарахтнинг кесилишига норозилик билдирилган.

Одатан, норози бўлган аҳоли, дарахтлар алоҳида гуруҳлар манфаатдор бўлган мебел цехларига сотиб юборилаётгани, ҳокимият органлари эса, бундай гуруҳларга тегишли чора кўрмаётганини даъво қилиб келади.

XS
SM
MD
LG