Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:25

Иглесиас концертига бепул билетлар 5 миллион сўмгача сотилган


Испаниялик таниқли юлдуз Энрике Иглесиас.
Испаниялик таниқли юлдуз Энрике Иглесиас.

Испаниялик хонанда Энрике Иглесиаснинг 28 декабрь куни Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида бўлган концертига бепул чипталар чайқовчи ва ўртакашлар қўлига ўтиб, 5 миллион сўмгача сотилгани учун Ёшлар Иттифоқи танқидга қолди. Ижтимоий тармоқларда “Шу уюшган ёшларми? Миллат келажаги шу олиб-сотарларга қолдими?", деган танқидлар айтилмоқда. Иглесиаснинг Тошкентдаги бир кунлик концерти келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновдан Ўзбекистон ёшларига Янги йил совғаси экани айтилганди.

Энрике Иглесиас концертига билетлар Ёшлар Иттифоқи тарафидан фаол ва иқтидорли ёшларга ва болалар уйи тарбияланувчиларига бепул тарқатилиши айтилганди.

Лекин, бепул билетлар чайқовчи ва ўртакашлар қўлига ўтиб, 5 миллион сўмгача сотилди.

Озодлик мобил мухбири олибсотарлар балкондаги жой учун билетни 1 миллион сўмдан,залдаги жойлар учун билетларни 5 миллион сўмгача нархда сотилганини кўрганини айтди.

- Концерт куни сарой атрофи билет чайқовчиларига тўлиб кетди. Улар орасида ўзларига берилган билетларни пул ишлаб олиш учун сотаётган ўша қўштирноқ ичидаги иқтидорли ёшлар ҳам бор эди, - деб хабар берди Озодлик мобил мухбири.

Испаниялик хонанда Энрике Иглесиаснинг 28 декабрь куни Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида бўлган концертига бепул чипталар чайқовчи ва ўртакашлар қўлига ўтиб, 5 миллион сўмгача сотилгани учун Ёшлар Иттифоқи танқидга учради.

Facebook тармоғининг Абдураҳим Абдуғаффороқ исмли фойдаланувчиси: "Энрике Иглесиас концертига билет сотилмайди, фақат танланганлар киради, дейишганди. Танланганлар Ёшлар иттифоқими? Унда чайқовчиларга билетларни ким берибди? Шу уюшган ёшларми? Миллат келажаги шу олиб-сотарларга қолдими?", - деб фикр билдирди.

Ёшлар Иттифоқи раисининг ўринбосари Камолиддин Бекназаров Озодлик билан суҳбатда бепул тарқатилган билетлар чайқовчилар қўлига ўтиб кетганидан хабари йўқ эканини айтди.

Бекназаров Иглесиас концерти учун билетларни фақат Ёшлар Иттифоқи тарқатмаганини ҳам қўшимча қилди.

- Бизни тарқатган билетлар юз фоиз қўлма-қўл сотилмаган, чунки биз билетларни сардорларга, қуйи ташкилот етакчиларига бериб, қўл қўйдириб, қўлига топширганмиз. Чайқовчилик бўлган бўлса бошқа ташкилотларга ҳам билетлар бўлиб берилганку, биз уни ўндан бирини тарқатганмиз, - деди Бекназаров.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:19 0:00
Бевосита линк

Концерт чипталари олийгоҳларнинг аълочи талабаларига, фаол ёшларга, болалар уйи тарбияланувчилари ва ногиронларга Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Ёшлар Иттифоқи ҳамда Меҳрибонлик уйлари томонидан тарқатилиши айтилганди.

Энрике Иглесиас - Алишер Усмонов ушбу ойда Ўзбекистонга олиб келган хориж юлдузларининг учинчиси бўлди.

Усмонов британиялик қўшиқчи Робби Уилямс ва испаниялик тенор Хосе Каррерасни ҳам Тошкентдаги концертини ташкиллаштиргани ҳабар қилинди.

Маҳаллий нашрлар томонидан "уч хориж юлдузининг концертлари Усмоновнинг ўзбекистонликларга янги йил туҳфаси", дея тақдим қилинди.

Робби Уилямс концерти ўзбекистонлик томошабинлар орасида кенг баҳс-мунозарага сабаб бўлди: Биринчидан, концертга билетлар 1 ярим миллион сўмдан 2 миллион сўмгача нархда сотилгани ва иккинчидан, концерт пайти қўшиқчининг томошабинларга орқасини кўрсатгани ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзусига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Алишер Усмановни қариндошлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Диёра Усмонова – Мирзиёевнинг рафиқаси жияни бўлиб, Алишер Усмоновнинг жияни, 2013 йилда Тошкентдаги ЙҲҲда ҳалок бўлган Бобурнинг бевасидир.

Бундан аввал Алишер Усмонов Ўзбекистон президентига ўз учоғини фойдаланишга берганди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Airbus 340 M-IABU учоғи Ўзбекистон президентининг расмий учоғи сифатида узоқ масофага мўлжалланган рейсларда фойдаланиш мақсадида вақтинча ижарага олинганини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG