Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 02:18

Хивага темир йўл келиши сабаб деҳқон бозори кўчирилмоқда


Хива марказидаги деҳқон бозори бузилиш учуе ёпиб қўйилган.

Хоразмнинг Хива шаҳри марказидаги деҳқон бозорининг кўчирилиши шу бозорда тирикчилик қилиб келган деҳқонлар ва савдогарлар норозилигини уйғотди. Савдогарлар вакилларининг Озодликка айтишича, январ ойи ўрталарида бозор ёпилиб, ўнлаб тадбиркор шаҳар чеккасидаги бошқа бозорга мажбурлаб кўчиртирилган. Хива ҳокимиятидагидар "Урганч-Хива" темир йўл линияси қурилиши билан боғлиқ шаҳардаги реконструкция ишлари доирасида бозор бузилишини айтишмоқда.

Хива марказидаги деҳқон бозори бузилиши сабаб қилиб кўрсатилиб, бозор 15 январдан ёпилиб, савдогарлар Хива тумани чеккасида жойлашган Тақир посёлкасидаги бозорга қўчирилган.

Хиваликлар Тақир посёлкасидаги бозор уларга узоқлик қилаётгани, савдогарлар эса у ерда умуман шароит йўқлигини айтишади.

- Милиция итлар билан юриб, савдо-сотиқ қиладиган одамларни дўконларидан чиқарди. Ҳаммани Хива колхозидаги Тақир деган қишлоқ бор, ўша ерга кўчиряпти. Ҳокимият бозорни йиқамиз, деяпти. Бозор Қўй дарвозани олдини тўсиб қўйган экан, туристлар учун шу ерни очиш учун бузамиз, деяпти. Ҳамма норози, - дейди хивалик тадбиркор.

Ҳозирда Хиванинг қадимий Қўй дарвозаси олдида жойлашган деҳқон бозори бузиш учун ёпиб қўйилган.

Хива шаҳри ҳокимиятининг Озодлик боғланган расмийси бозор "Урганч-Хива" темир йўл линияси қурилиши билан боғлиқ шаҳардаги реконструкция ишлари доирасида бузилишини айтди.

- Ҳозир президентимизни кўрсатмаси бўйича Хивага темир йўл линияси тушяпти. У ерда вокзал қурилади. Шу вокзалга келган поезддан тушиб келган туристларга Хивани қадимий обидалари кўриниб туриши учун бозор чеккароққа кўчириляпти, - деди ҳокимлик расмийси.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил Хивага ташрифи давомида Урганчдан Хивага темир йўл линиясини ўтказиш ҳамда Хива шаҳрида замонавий вокзал қуришни тайинлаган эди.

Шунингдек, электропоездлар ҳаракатини, келажакда эса Afrosiyоb тезюрар поезди ҳаракатини йўлга қўйиш лозимлигини ҳам уқтирганди.

Шаҳар ҳокимлигидагилар ҳам темир йўл қурилиши Хоразм ва Хивага келаётган сайёҳлар оқимини бир неча баробарга кўпайтиради, деган ишончда.

Хивалик Сардор ҳам шаҳарда бўлаётган ишлардан мамнун эканини айтади.

- Бу бозор Хивани бутун ҳуснини бузиб турганди. Ахлат босиб кетган эди. Ҳозир у ер очилиб, вокзал қурилса яна ҳам кўркам бўлади. Замонавий супермаркетлар бўлса шаҳарда яхши-да, - дейди Сардор.

Бундан аввал ҳам Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва туман марказларида бозорларнинг бузилиши тадбиркорларнинг кескин норозилиги манзарасида кечган.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG