Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:44

Водийда газга навбат кутган машиналар қатори 5 километрга чўзилди (ВИДЕО)


Фарғона вилоятида, хусусан, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларида бир ҳафтадан буён метан гази тақчиллиги кузатилмоқда. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган фарғоналик ўз хабарига 22 декабрь куни Қўқон шаҳрининг янги вокзалига яқин жойдаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида тасвирга туширгани видеони илова қилди.

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси мулозими 22 декабрь куни Озодликка бундай ҳолат юзага келиш сабабини газ босимининг пастлиги, газ ишлаб чиқарувчи корхоналар етарли миқдорда газ етказиб беролмаётгани билан изоҳлади.

Водийда газга навбат кутган машиналар қатори 5 километрга чўзилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:40 0:00
Бевосита линк

Видео муаллифининг айтишича, унда 22 декабрь, маҳаллий вақт билан соат 12 атрофидаги аҳвол акс этган. Видеода газ қуйиш учун навбат кутаётган автомашиналарнинг узун қаторини кўриш мумкин. Видеони суратга олган, исми айтилмаслигини сўраган муаллифга кўра, автомашиналар навбати 5 километрга чўзилган. “Навбатда камида 150 та мошин бор”, деди у.

Қўқонда метан газга навбат, 22 декабрь 2018 йил
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

Газ тақчиллиги тўғрисида Озодликка хабар қилган фарғоналикнинг айтишича, у 22 декабрь куни Риштон, Бағдод ва Олтиариқ туманларида ҳам бўлган, Олтиариқдаги бир заправка олдида 100 тача, Бағдоддаги заправка олдида 200 тача машина турганини кўрган.

Асака шаҳри (Андижон) яқинидаги газга навбатда турган автомашиналар. 2018, 22 декабрь.
Асака шаҳри (Андижон) яқинидаги газга навбатда турган автомашиналар. 2018, 22 декабрь.

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ўзини таништирмаган мулозими Озодликка бундай ҳолат юзага келиш сабабини газ босимининг пастлиги, газ ишлаб чиқарувчи корхоналар етарли миқдорда газ етказиб беролмаётгани билан изоҳлади:

"Сабаби газ босими паст. АГНКСларнинг ўз нормаси бор, улар трубадаги газни йиғиб олиб, босим билан беради. Ҳозирги газ босими паст бўлган ҳолатда, заправкалар ҳамма колонкаларини ҳам бирдай ишлата олмайди. Шунинг учун машиналар навбати кўпайиб кетмоқда. Ҳаво совиб кетгани учун газ истеъмоли ортиб боряпти, шунинг учун биринчи навбатда аҳоли газ билан таъминланяпти. Шўртандаги, Муборакдаги газ ишлаб чиқарувчи корхоналардан газ кам келяпти. Ҳозир бу муаммони бартараф этиш устида ишланмоқда", деди "Ўзтрансгаз" мулозими.

Асакадаги газ қуйиш шохобчаси колнкасининг босим билдиргичи
Асакадаги газ қуйиш шохобчаси колнкасининг босим билдиргичи

Айни пайтда бу аҳвол тўғрисида 21 декабрь куни маҳаллий нашрлар ҳам хабар қилди. Хусусан, kun.uzга кўра, газ тақчиллиги нафақат Фарғона вилояти, балки умуман водийда кузатилмоқда.

“18 декабрдан буён Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари, оддий халқ тили билан «заправка»ларда охири йўқ навбатлар пайдо бўла бошлади”, деб хабар қилган сайт ўз материалига қатор фото ва видеолар илова қилган.

Сайт ўз хабарини мана бу савол билан якунлаган:

“Ҳаммани фақат битта умумий савол қийнайди. «Қачонгача?». Йиллар ўтиб боряпти. Муаммога эса ечим йўқ”.

Ўтган йилнинг январь ойида ҳам Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларининг шаҳар ва туманларида автомобилларга қуйиладиган метан газининг тақчиллиги юзага келган эди. Озодлик мобил мухбирлари юборган фото ва видеоларда автомобилларнинг бир неча километрлик навбатлари акс этган, ҳайдовчилар Озодликка 5-6 соатдан навбатда туришганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG