Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:53

"Ҳукумат диний эркинлик ва экстремизм ўртасидаги чегарани аниқлаб олиши лозим"


Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов

Ўзбекистонлик журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов мамлакатда президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлардан бири қамоқхоналарда қолаётган "сиёсий" ва "диний" маҳбуслар муаммосини ҳал қилиш бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

Тошкентга борган Европа Парламенти делегацияси билан учрашган фаол мулоқотда, аввало, фуқароларнинг диний эркинликлари қаерда тугайдию экстремизм ва терроризм хавфи қаерда пайдо бўлади, деган саволга ҳуқуқий асосда жавоб топиш лозим эканини таъкидлаганини айтади.

- Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли, хусусан, бухоролик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Ғаниев ҳам айнан шу масалани кўтарди. Европарламент депутатлари айни масала ҳозир Европада ҳам жиддий масала бўлиб қолаётгани, Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқотларда эса бу масалани ҳам кўтаришларини айтишди. Ҳозир Ўзбекистонда ислоҳотлар бўлаётганини кўрар эканмиз, айнан инсон ҳуқуқлари масаласида ҳам яхши ўзгаришлар бўлишига умид қиламиз, - дейди Абдураҳмон Ташанов.

Қуйида фаол билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG