Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:34

Тошкентда ўнлаб "жиноят олами" аъзолари ҳибсга олинди


Toшкентда ҳибсга олинганлар
Toшкентда ҳибсга олинганлар

Ўтган икки ҳафта ичида Тошкент шаҳрида халқ орасида “кўча авторитетлари” номи билан танилган бир неча шахс ва уларнинг 20га яқин сафдоши ушланди. Бу ҳақда Озодликка “жиноят олами”га яқин манба ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходими бир-биридан мустақил равишда хабар қилди.

Уларга кўра, ҳибсга олинганлар орасида Тошкент шаҳри “смотрящий”си (жиноят дунёсининг ҳудуд бўйича фавқулодда вакили) Аббос Ходжаев ҳам бор.

14 сентябрда ҳибсга олинган 33 яшар Аббос Ходжаев, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси тарқатган хабарга кўра, 0,34 грам героин моддасини сотишга уринишда айбланмоқда.

Тошкент ИИБ ходимининг айтишича, айни кунда Ўзбекистонда “вор в законе” рутбасига эга бўлган Бахти Ташкентский ва Бахти Янгиабадский номи билан танилган криминал авторитет Бахтиёр Қудратуллаев ҳам милиция бўлинмасида тўрт соат давомида сўроқ қилинган ва сўнгра қўйиб юборилган.

Авторитетнинг пичоқланиши

"Маҳан" оғир аҳволда касалхонага ётқизилган
"Маҳан" оғир аҳволда касалхонага ётқизилган

Озодлик гаплашган расмийнинг айтишича, Тошкентдаги ҳибсга олишларга 9 сентябрда пойтахтнинг Олмазор тумани Сағбон кўчасида 35 яшар Маҳаммаджон Қурбоновнинг пичоқлаб кетилиши туртки бўлган.

Тошкент шаҳар ИИБ ходими томонидан Озодликка юборилган ҳужжатдан маълум бўлишича, танаси ва юзидан бир неча бор пичоқланган Қурбонов Тошкент шаҳар клиник касалхонасига келтирилган.

Ўзбекистондаги “жиноят олами”ни ичдан билувчи Озодлик манбасининг айтишича, “жиноят олами”да “Маҳам” лақаби билан танилган Маҳамаджон Қурбонов Аббос Ходжаевнинг яқин издошларидан биридир.

Аббос жуда справедливый бола. Уйига ёрдам сўраб, ҳар куни ўнлаб одам мурожаат қилади. Кимдир кимнингдир пулини тортиб олган, қарзини қайтариб бермаётган бўлса, милиция ёки прокуратурага эмас, унга боради. Аббос третейсий суд бўлиб, тортишувли ишларни справедливый ҳал қилиб келади. Пичоқлаб кетилган “Маҳам” Аббоснинг энг яқин одамларидан бири эди,” дея иддао қилади исми сир қолишини сўраган Озодлик манбаси.

Унинг иддао қилишича, сўнгги ҳибсга олишлар Тошкентдаги “авторитетлар”ни “нейтрализовать” қилишга қаратилган.

“Россиядаги "вор законлар" ўз одамларини кўйишмоқчи Ўзбекистонга​Ўтган ойларда Аббосга (Ходжаев) Россиядаги ўғрилардан вакиллар келиб, кўчага қарашни (Тошкент устидан назорат – Озодлик изоҳи) уларга беришни бир неча марта талаб қилганлар. Аббос бу талабга рози бўлмаган. Унга кўрсатиб қўйиш учун атайлабдан Маҳамни қорнига (пичоқни) тиқиб-тиқиб олишган. Етмаганидай, юзини пичоқ билан тилишган. Бундай пичоқлаш, “воровской мир”да, авторитетга “вызов" ҳисобланади. Яъни, сени ўрнингга биз келдик, деган гап бу, нейтрализовать қилиш дегани бу” – деб айтди Озодлик манбаси.

"Сходка"

Ўзбекистондаги "жиноят олами"га яқин бошқа бир манбанинг Озодликка айтишича, Аббос Ходжаев ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб, 16 сентябрь оқшоми Тошкентнинг "Бренд" номли тунги клубида жиноят оламининг ўнлаб вакили "сходка"си (учрашуви) бўлиб ўтган.

Унда Аббос Ходжаев ўрнига янги "смотрящий"ни тайинлаш масаласи муҳокама қилинган.

Озодлик мазкур "сходка" тафсилотини ўрганишда давом этмоқда.

Узун арқон

“Жиноят олами” вакилларини тутиш амалиётига шахсан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Турсунов раҳбарлик қилмоқда.

Полковник Улуғбек Турсунов президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсуновнинг акасидир.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида “давлатнинг халқ олдида ўзининг энг катта масъулияти бор¸ бу тинчлик ва соғлиқ,” деб айтган эди:

- Иккита нарсани кафолатланган қилиб бермасак, унақа давлат керак эмас одамларга. Кўчада битта хулиган ҳаммани управлять қилиб юрса, Тошкент вилоятида ҳам бор бир-иккитаси. Ҳалиям икки-учтасининг думини уза олмай, охирига ета олмаяпман. Кўпининг думини уздик, аммо икки учтаси юрипти ҳали “ҳа биз унақа, биз айтган бўлади”, деб. Мана кўпи турмада ўтирипти биз айтган ғўддайганлар. Ўтирадиям бундан буёғи. Мен ҳаммасини биламан, худога шукр. Арқонни узун қўйиб қўйибман ҳозирча, - деб айтганди Шавкат Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG