Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:10

Лео Бокерия Ислом Каримовни даволаш учун Тошкентга келганини эслади


“Ўтган йили менга кутилмаганда қўнғироқ қилишди ва Ислом Каримов билан юз берган ҳолат ҳақида хабар беришди. Бу тиниқ осмонда юз берган момақалдироқ каби бўлди. Тошкентга учиб келганимда ҳеч нарсанинг иложи қолмаганди, вазият аслида бошидан шундай бўлган бўлса керак. Бу кутилмаганда юз берган дард эди, у, одатда, бу ҳолатда нима билан якун топган бўлса, шундай тугайди”, деган россиялик таниқли врач Лео Бокерия.

Бакулев номли юрак-қон томир жарроҳлиги илмий маркази директори, Россия тиббиёт фанлари академияси академиги Лео Бокериянинг Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларини «Жаҳон» ахборот агентлиги эълон қилди.

Ислом Каримов тўғрисидаги хотраларини ўртоқлашар экан, Лео Бокерия Тошкентга 2016 йил августининг айнан қайси куни келганини очиқламаган.

Россиялик врач бундан бир йил муқаддам августнинг сўнгги кунларида Ислом Каримовни даволаш учун Тошкентга сафар қилганини рад этган эди.

Қуйида Озодликнинг 2016 йил, 31 август кунги хабарини тўлиқ келтирамиз:

Россия билан Ўзбекистон ўртасида имзоланган келишув доирасида Россия Федерацияси президент Ислом Каримовга тиббий ёрдам кўрсатиши мумкин эди. Лекин бу ҳақда Тошкент Москвага расман бундай сўров билан мурожаат қилган эмас.

Россия вице-бош вазири Ольга Городецнинг бу баёнотини “Интерфакс” агентлиги тарқатди.

Аввалроқ 27 августга ўтар кечаси Ўзбекистон президенти "стационар даволаниш" га ётқизилгани хабар қилинган эди. Шундан сўнг Россия нашрларидан айримлари Россиялик кардиохирург, Москвадаги Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари илмий маркази директори Лео Бокерия Ислом Каримовни даволаш учун Тошкентга жўнаб кетгани ҳақида хабар тарқатган.

“Лео Бокерия авваллари ҳам бир неча марта (2004 йилдан бошлаб) Ўзбекистонга борган ва Ислом Каримов билан унинг Тошкентдаги резиденциясида учрашган. Биздаги маълумотларга қараганда, профессор Бокерия Ўзбекистон президентининг касаллик тарихи билан яхши таниш”, деб ёзди Фергана ахборот агентлиги 28 август куни.

Лео Бокериянинг ўзи ҳам Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни даволашда иштирок этгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда якшанба куни Интерфакс агентлиги хабар берди.

“Мен ҳозирча бундан бехабарман.Агар таклиф қилишган бўлса, менга айтсалар керак”, деди Бокерия.

Орадан 2 кун ўтиб, Ислом Каримовнинг вафот этгани расман эълон қилинган ва ҳукумат баёнотида Биринчи президентни даволашга Лео Бокерия ҳам келгани айтилган эди.

XS
SM
MD
LG