Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 17:34

Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами нишонланди


Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниëзовнимнг бу сурати илк бора эълон қилинмоқда.

Бирваркайига тўрт республиканинг халқ артисти Комилжон Отаниëзовнинг таваллуд куни Ўзбекистонда илк бор давлат миқëсида нишонланмоқда. Ўзбек ашулачилигида Озарбайжон торини урф қилган ҳофиз Комилжон Отаниëзов туғилган кунга 21 июль куни 100 йил тўлди.

Бу сана муносабати билан Ўзбекистон президенти расмий табрик йўллади:

“Маданий ҳаётимиздаги улкан воқеа – халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами билан сиз, азизларни, атоқли санъаткоримизнинг авлодларини, шогирдлари ва минг-минглаб мухлисларини, бугунги анжуманга ташриф буюрган хорижий меҳмонларимизни, бағрикенг, юксак маънавиятли Хоразм элини самимий муборакбод этаман”, деб бошланади Ўзбекистон президентининг ЎзА агентлиги эълон қилган табрикномаси.

Давлат раҳбари Комилжон Отаниёзовнингўзбек мусиқа санъатига қўшган ҳиссасини “буюк”, деб баҳолади.

Бу сана арафасида Тошкентдаги “Туркистон” саройида Комилжон Отаниëзов ижодига бағишланган кеча бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан таниқли ҳофиз таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ташкил этилган адабий­-мусиқий тадбирда қатнашган филолог олим Машарип Сапаровнинг айтишича¸ тадбир катта мусиқа байрамига айланиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов очиб берган бу тадбирда мусиқашунос олим Отаназар Матёқубов ва бошқа санъаткорлар қўшиқчи ижодий мероси ҳақида гапирган.

Каримов иқтидори даврида ҳофизнинг 80 ва 90 йиллик юбилейлари ўтказилмаган ва унинг Урганч шаҳридаги ҳайкали йиқиб ташланган эди. Бундан ташқари Отаниëзов исми мусиқа билим юрти ва филармониядан олиб ташланган эди.

“Маҳтумқули ғазаллари Комилжон Отаниëзов ижросида” деган монография муаллифи¸ филолог олим Машарип Сапаровнинг айтишича¸ ҳофизни эслаш тадбири янги раҳбарият ташаббуси билан амалга ошган.

Ҳофизнинг 100 йиллик юбилей тантаналарини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарор Президентнинг ўтган йил ноябрида вилоят сайловчилари вакиллари билан бўлган учрашувда қабул қилинган эди.

Комилжонимни ëд этсам

Озодликнинг “Чодирҳаëл” дастурида Комилжон Отаниëзов ижод йўлига уни таниган ва билганлар билан суҳбат асосида нигоҳ ташладик.

Комилжон Отаниëзовнинг 100 йиллиги нишонланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:01 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон Озодлик билан суҳбатда Комилжон Отаниëзовни тоғ чўққисига ўхшатди

- Хоразмда тоғлар йўқ дейишади¸ мен эса тоғлар бор деб айтаман. Фақат бу тоғлар одам қиëфасида зоҳир бўлган. Огаҳий¸ Мунис каби шоирлар Ҳожихон¸ Комилжон каби ҳофизлар Хоразмнинг тоғларидир¸ деган шоир Озодлик билан суҳбатда ҳофизга атаб ëзган шеъридан парча ўқиди:

- Руҳимга бир садо келур Комилжонимни ëд этсам

Дилга нурли наво келур Комилжонимни ëд этсам

Қадим денгиз Орол тўлар¸ Сир¸ Жайҳунга ҳаëл тўлар

Тўлин бўлар¸ ҳилол тўлар Комилжонимни ëд этсам

Дилларда бор соғинч зиë¸ ишқ боис айланур дунë

Шу бир номда минг ҳикмат жо ¸Комилжонимни ëд этсам...

XS
SM
MD
LG