Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:15

ЎзА 17 йил “ўтириб” чиққан ёзувчи билан суҳбат ўтказди (ВИДЕО)


Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон)
Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон)

“Ҳамма китобларим Ватан, миллат учун ёзилган. Бошқа нарса мени қизиқтирмайди. Шунга қарамай мен 17 йил “ўтириб” чиқдим. Тўғри ҳақиқатнинг тикланиши жуда қийин кечар экан. Ҳаёт ўзи шундай қурилганки, ёлғон билан чин орасида доим кураш кетади. Мана 27 йил кечроқ, Тангрини, яна айрим дўстларимизнинг қўллови билан сизларга интервью бераяпман”, деган таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА га берган видеосуҳбати давомида.

Суҳбат матни ва видеосини агентлик ўз сайтида 14 ноябрь куни эълон қилди.

Ёзувчининг эътироф этишича, озодликка чиққанидан буён унинг ЎзАда иккинчи марта чиқишидир.

“Мана орадан 27 йил ўтиб, битта хабарим Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида чиқди. Шу муддат ичида иккинчи марта мени таклиф қилаяпсизлар”, деган Мамадали Маҳмудов.

75 ёшли Мамадали Маҳмудов 14 йил, аввалги муддатини ҳам қўшганда 17 йил Ўзбекистон қамоқхонасида ўтирди. Ёзувчи 1999 йилги 16 февралдаги Тошкент портлашларига алоқадорлик айби билан портлашлардан 10 кун ўтиб ҳибсга олинди ва 14 йилга ҳукм этилган эди.

Мамадали Маҳмудов 2013 йилда қамоқдан озод этилган.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Тошкентдаги 1999 йил 16 февраль воқеаларига алоқадорликда айбланиб, юзлаб кишилар озодликдан маҳрум этилган.

Кўплаб инсон ҳуқуқлари фаоллари феврал портлашлари аслида ҳукуматнинг сиёсий мухолифларини йўқ қилишига қўл келганини таъкидлашади.

ЎзА Мамадали Маҳмудовни қайтадан “тан ола” бошлаган ягона ОАВ эмас.

Яқинда “Адабиёт” Мамадали Маҳмудовнинг "Қоронғу тунда чақнаган чақмоқлар" сарлавҳали мақоласи эълон қилган эди. Бироқ газетанинг 1 ноябрь кунги сони¸ бу мақолани чоп этиш жараëнида бевосита қатнашган журналист¸ ношир ва муаллифга кўра¸ сотувдан йиғиштириб олинган.

Мамадали Маҳмудов билан суҳбат ўтказган ЎзА ахборот агентлиги раҳбари, таниқли адиб Абусаид Кўчимов яқинда Озодликка суҳбат берган эди.

ЎзА директори А.Кўчимов: Озодлик Ўзбекистонга келса, яхши бўлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:06 0:00

XS
SM
MD
LG