Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:03

Матбуот агентлиги раҳбари миллий маънавият ҳимояси учун қонунларни ўзгартирмоқчи


Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевга Анҳор.ўз сайти муҳаррири эътироз билдирган эди.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевга Анҳор.ўз сайти муҳаррири эътироз билдирган эди.

- Оммавий ахборот воситалари соҳаси тижоратлашмаслиги лозим. Бу энг аввало, фойда кўриш ва пул топиш учун кўнглига келган нарсани ёзмаслик керак, ҳар нарсанинг ҳам чегараси бор, деганидир, - деб баёнот берди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев 8 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, Тангриев бу сўзларни ўзининг 4 август кунги мақоласини шарҳлаётиб айтган.

Бош директор мақоласида ва унинг ортидан Агентлик сайтида эълон қилинган мақолада (бу мавзуни Озодлик батафсил ёритган) бир қатор ОАВлари миллий қадриятларни менсимаётганликда айбланган эди.

Бош директор мақоласи ортидан Анҳор.уз сайти бош муҳарирри Лола Исломова ўз сайтида Агентлик бош директорига очиқ хат эълон қилди. Унда журналист “Ҳеч бир инсон бирор шахс, шахслар гуруҳи ёки идора унинг нимани билиши мумкинлиги, нимани эса, билишга ҳаққи йўқлигини белгилашига ҳеч қачон рози бўлмайди”, - деб ёзди.

Кечаги матбуот анжуманида “оммавий ахборот воситалари соҳаси тижоратлашмаслиги лозим”, деган агентлик раҳбари ўз фикрини мана бундай давом эттирган:

“Лекин биз қонунни бузмаймиз, тадбиркорлар фаолиятига аралашишга бизнинг ҳаққимиз йўқ”.

Бу гапни айтган Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевнинг айтишича, у бошқараётган Агентлик Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ОАВларига оид қонунларга ўзгартишлар киритиш устида ишламоқда.

Лазиз Тангриевнинг фикрича, бугунги кунда мамалакатдаги босма нашрлар талабларни мунтазам равишда бузиб, миллий маънавиятга зиён етказмоқда, деб хабар қилди маҳаллий нашрлар.

XS
SM
MD
LG