Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 14:46

Озодлик видеоси ортидан аёлнинг сочини юлган милиция зобити прокуратурага чақиртирилди


ВИДЕО: Жиззахда милиция зобити аëлнинг сочини юлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00

Озодлик Жиззах шаҳри марказида милиция зобити ўрта ёшлардаги аёлнинг сочини икки қўли билан тортаётгани акс этган видеони эълон қилганидан бир кун ўтиб мазкур воқеа бўйича шаҳар прокуратураси суриштирув бошлади. Бу маълумотни Озодлик 16 август куни Жиззах шаҳар ички ишлар бўлимидан олди.

Ҳодиса Жиззахдаги Grand Royal меҳмонхонаси олдида сешанба куни эрталаб рўй берган.

ВИДЕО: Жиззахда милиция зобити аëлнинг сочини юлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00

Озодлик аёлни сочидан тортиб, унга куч қўллаган милиция зобити Жиззах шаҳрининг Бобур маҳалласида участка нозири бўлиб ишловчи лейтенант Дилшод Маҳмудов эканини аниқлади.

Жиззах шаҳар ички ишлар бўлими мулозимининг Озодликка айтишича, Маҳмудов ҳодисадан бир кун ўтиб, Жиззах шаҳар прокуратурасига чақиртирилган ва сочидан тортган аёлнинг шикоят аризаси асосида унга нисбатан маъмурий иш очилган.

- Бу билан прокуратура шуғулланяпти, нима бўлганини улар билишади, - деди Жиззах шаҳар ИИБ мулозими.

Зўравон милиция зобити устидан суриштирув бошланганини Жиззах шаҳар прокуратураси мулозими ҳам тасдиқлади.

- Бу бўйича бир аёлдан шикоят келиб тушди бизга ва шу шикоят асосида бугун Маҳмудов сўроққа чақиртирилди. Бу бўйича суриштирув олиб бориляпти, - деди Озодлик билан суҳбатда Жиззах шаҳар прокуратурасининг исми сир қолишини истаган ходими.

Аёл ва милиция нозири ўртасидаги тўқнашувга нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Прокуратура мулозими тергов сири важидан бу ҳақда маълумот беролмаслигини айтди.

Озодлик участка нозири Дилшод Маҳмудовнинг ўзи билан ҳам боғланди.

У воқеани эшитгач, "шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди", дея жавоб қилди ва 5 минутдан сўнг қўнғироқ қилишимизни сўраб, телефон гўшагини қўйиб қўйди.

Бироқ 5 минутдан кейин ҳам, 1 соатдан кейин ҳам участка нозири қўнғироқларга жавоб бермади.

Зўравон милиция ходимлари

Ўзбекистонда ички ишлар ходимларининг куч қўллаши кўп учрайдиган холатдир.

Ўтган ҳафта тошкентлик 25 яшар ҳомиладор аёл кечқурун Юнусобод туманидаги Хотира майдонида сайр қилиб юрганида уни ички ишлар ходимлари фоҳишаликда гумонлаб, машинага тиқиб ички ишлар бўлимига олиб кетгани ҳақда Озодликка гапириб берган эди.

Юнусобод тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими, 7 август куни шундай воқеа бўлганини тасдиқлади ва бу ишга Хотира майдони участка нозири Бобур Тўхтаев масъул эканлигини айтган.
Юнусобод тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими, 7 август куни шундай воқеа бўлганини тасдиқлади ва бу ишга Хотира майдони участка нозири Бобур Тўхтаев масъул эканлигини айтган.

Ўтган йил март ойида эса Самарқандда икки нафар милиция ходими бир аёлни машина юкхонасига солишга уринаётгани тасвирланган видео Озодликка келиб тушган эди.

Икки милиция ходими аëл кишини машина юкхонасига солмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00

Бундан аввал Тошкентда фуқаролик кийимидаги милиция ходимлари ва маҳаллий участка нозири Чилонзордаги хонадонда икки йигитни сўкиб дўппослаши акс этган видеони Озодлик эълон қилган эди.

Видеода аёллар ич кийимини кийиб олган трансвестит йигит "Илтимос қўйиб юборинглар, оилам бор" деганини эшитиш мумкин.

Оператив ходим эса унинг юзига тепиб "Хозир шу кўринишда РОВДга кетасан" деб пўписа қилади.

Ўзбекона қонунчилик
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев февраль ойида ўтказган селектор йиғилишида милиция фаолиятини қаттиқ танқид қилиб, халқнинг улардан норози эканлигини уқтирган эди:

- Ўтган йили 4518 нафар ходим, шундан 966 нафар ходим салбий ҳолатларга кўра ички ишлар идораларидан бўшатилган. Улардан аксарияти порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган. Бундай ҳолатда аҳоли орасида ички ишлар ходими обрўсини қандай қилиб ошириш мумкин? Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак? –деган эди Мирзиёев.

Шарҳларни кўринг (8)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG