Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:23

Фарғонада коллеж ўқувчиларидан етимлар учун пул йиғилмоқда


Пул йиғилгани ҳақида ҳужжат
Пул йиғилгани ҳақида ҳужжат

Фарғона тиббиëт коллежида ўқиëтган 4 нафар ота-онаси йўқ ва 203 нафар кам таъминланган ўқувчиларга бериш учун коллеж директори буйруғи билан ўқувчилардан пул йиғилган. Фарғонадаги Озодлик мобил мухбири бу ҳақда ҳабар берди ва ҳужжатларни тақдим қилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси мулозими ўқувчилар ўз иҳтиëрлари билан кам таъминланган оилаларга ëрдам бераётганини айтди.

Фарғонадаги 1-сон тиббиëт коллежининг исми сир қолишини истаган ўқувчиси Озодлик билан суҳбатда улардан етимлар учун пул йиғилгани, лекин у контракт асосида ўқётгани боис “ихтиëрий -мажбурий” пул йиғишлар оғирлик қилаëтганлигини айтди.

-Ўқувчилардан кам таъминланган оилага мансуб ўқувчилар учун мажбурий пул йиғишмоқда коллеж директори айтди деб. Бу қанақаси бўлди. Нима кам таъминланганларни давлат боқа олмайдими? Мен ўзим контракт асосида ўқисам пулни қаердан етказиб бераман¸ - дейди коллеж ўқувчиси.

Тиббиëт коллежи маълумотномаси
Тиббиëт коллежи маълумотномаси

Озодлик радиоси тасарруфида Фарғона тиббиëт колежида ўқувчилардан пул йиғилгани ҳақидаги ҳужжат мавжуд.

Бу ҳужжат ортидан Озодлик мухбири Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси мулозими билан гаплашди.

Ўзини таништирмаган мулозим Фарғона тиббиëт коллежида 4 нафар ота-онаси йўқ ва 203 нафар кам таъминланган ўқувчи мавжудлиги ва бу ўқувчиларга доимо ғамхўрлик қилишини айтди.

Мулозимга кўра¸ коллеж ўқувчилари ўз иҳтиëрлари билан ëрдам пули тўплашган ва уларни ҳеч ким мажбурламаган.

Озодликка маълум бўлишича¸ Фарғона тиббиëт коллежи ўқувчиларидан темир-терсак йиғиш¸ макулатура тўплаш¸ синф хоналарини безатиш¸ устозлар кунида ўқитувчиларга совға олиш ва пахтага мардикор ëлллаш бўйича пул йиғилган.

Шунингдек ўқувчилар ўзлари истамаса ҳам “Баркамол авлод” жамиятига аъзо қилиниб улардан ойига 3 минг сўмдан аъзолик бадали олинган. 29 нафар ўқувчидан пул йиғилгани ҳақидаги ҳужжат ҳам Озодликда мавжуд.

Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси мулозими бу йиғимлардан фақат металлом ва макулатура йиғиш масаласи раҳбарият тавсиясига кўра ташкиллаштирилганлигини тан олди:

“Металлолом йиғиш ҳақида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг махсус қарори бор. Шу қарорни бажариш учун кўрсатма берилган” деди суҳбатдош.

Мулозимга кўра¸ қолган йиғимлар ўқувчиларнинг ўз инон-иҳитиëрлари билан коллеж раҳбарияти аралашувисиз амалга оширилган. Мулозимга кўра¸ ўқувчиларнинг ўзлари “Баркамол авлод” жамиятига аъзо бўлишган.

Озодлик суҳбатлашган коллеж ўқувчилари эса барча йиғимлар мажбурий эканини айтишди.

Тиббиëт коллеж ўқувчилари 10 кун ичида 50 кило темир топшириши ëки 5000 сўм тўлаши лозим. Акс ҳолда ўқувчиларга ўқишдан ҳайдалиши битирув курсидагиларга эса диплом берилмаслиги билан таҳдид қилинган.

Ўзбекистонда ўқувчилардан металлолом, макулатура йиғиш ёки унинг ўрнига пул талаб қилиниши мамлакатнинг барча коллеж, лицей ва мактабларида мунтазам давом этаяпти.

XS
SM
MD
LG