Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:00

Нью-Йорк ҳужумчиси Соиповнинг мол-мулки хатловга олиниши мумкин


Сайфулло Соиповнинг Тошкентдаги ота-оналари яшайдиган уйи.

Америка суди Нью-Йорда одамлар устига юк машинасини ҳайдаб теракт содир этган ўзбекистонлик Сайфулло Соиповнинг АҚШ ва бошқа давлатлар ҳудудларидаги мол-мулкини мусодара этиш ҳақида қарор чиқарган. Бу ҳақда хабар қилган Life нашрига кўра, Соиповнинг ота-онаси Тошкентдаги уйдан, ўзи эса – иккита фирмасидан айрилиши мумкин.

Life нашрига Нью-Йорк судининг Сайфулло Соиповга нисбатан чиқарган қарори келиб тушган.

Жанубий округ судининг шу қарорига кўра, ўзбекистонлик 29 ёшли Соиповнинг мол-мулки хатловга олиниши мумкин.

АҚШда Соиповнинг рафиқаси ва фарзандлари яшайди, шунинг учун улар ҳам уйидан айрилиши мумкин. Унинг ота-онасига тегишли кўчмас мулк ҳам таҳдид остида қолган: агарда Ўзбекистон ҳукумати АҚШ талабларини бажарса, уларнинг уйи Америка бюджети даромадига ўтказилиши мумкин, деб хабар берди Life нашри.

Ушбу хабар юзасидан Озодлик Соиповнинг Тошкентдаги қариндошларидан изоҳ олишга уринди.

Лекин, улар бу ҳақда гапиролмасликларини айтишди.

The New York Times нашрига кўра, АҚШдаги етти йиллик ҳаёти давомида Соипов Американинг турли штатларида яшаган.

Аввалига у Флорида штатида юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

Кейинчалик, 2011 йилда Соипов Sayf Motors Inc. ва 2013 йилда Bright Auto LLC деб номланган ширкатларни очиб ўз бизнесини йўлга қўйган.

Соипов 31 октябр куни Нью-Йорк шаҳрида юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб, 8 одамни ўлдирган ва 11 одамни жароҳатлаган эди.

У ҳужум қилаётиб "Аллоҳу Акбар" дея бақирган.

Қўлга олиш пайти полиция унинг машинасидан "Ислом давлати" экстремист гуруҳини дастакловчи материалларни топган.

31 октябрь куни Махаттендаги содир этилган воқеа 2001 йилда Нью Йоркда Эгизак бинолар қулаганидан бери амалга оширилган энг қонли ҳужум экани айтилмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Соиповга ўлим жазоси берилиши кералигини айтган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG