Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Прагада ишлаётган ўзбекистонлик 15 та ўғри ушлади


Прагадаги "Флора" савдо маркази.
Прагадаги "Флора" савдо маркази.

Ўзбекистонлик 42 ёшли Нодир Қодиров Прагадаги озиқ-овқат дўконларида қўриқчилик қиладиган ўнлаб ўзбекистонликнинг бири. Озодлик Нодир билан Прага шаҳридаги Albert дўконлари тармоғида полиция рейд ўтказиб, ноқонуний ишлаётган 18 нафар Ўзбекистон ватандошини қўлга олгани ҳақидаги хабарлар ортидан суҳбатлашди.

AKTU.cz сайти хабарига кўра, полиция жами 36 та супермаркетда рейд ўтказган. Ушланган ўзбекистонликлардан 10 нафарига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, суд уларни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарган. Ўзбекистонликлар 15 кун ичида Чехияни тарк этиши лозим.

Нодир Озодлик билан суҳбатда Прагадаги дўконларда қўриқчилик қилаётган ҳамюртларининг кўпчилиги "нолегал" экани, лекин ўзи бошқа ватандошларидан фарқли, Чехияда қонуний ишлаётгани, ўтган бир йиллик қўриқчилик фаолияти давомида дўкондан мол ўғирлаганликда гумонлаб, камида 15 одамни қўлга туширгани ва полицияга топширгани ҳақида фахрланиб гапириб берди.

Нодир Қодиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:24 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG