Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:17

Қизириқда чақалоғини кўлга ташлаб кетган аёл коллеж ўқувчиси бўлиб чиқди


Қизириқнинг Янгикент маҳалласидаги баклиқхона кўли.

Сурхондарёнинг Қизириқ туманида чақалоғини бўғиб ўлдириб¸ кўлга ташлаб кетгани гумонланаётган аёл қўлга олинган. Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, янги туғилган боласини ўлдириб, кўлга ташлаганликда гумонланаётган аёл Қизириқ тумани Педагогика коллежининг 2-курс ўқувчисидир.

7 март куни Қизириқнинг Янгикент маҳалласидаги балиқхона кўлида янги туғилган чақалоқнинг жонсиз жасади топилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Бунинг ортидан туман коллежларидаги ўқувчи қизларни гинекологик текширувдан ўтказишган.

Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, боласини ўлдириб, кўлга ташлаб кетганликда гумонланиб, Педагогика коллежининг 17 ёшли 2-курс талабаси қўлга олинган.

- 2000 йилда туғилган. Қизириқ Педколлежи 2-курс талабаси бўлиб чиқди. Ҳозир қўлга олинган, сўроқ қилиняпти, - дея билдирди Озодлик манбаси.

Қўлга олинган аёлнинг исми Озодликка маълум, лекин тергов сири важидан унинг исмини очиқламайди.

Бу воқеа туман ва вилоятда катта шов-шувга сабаб бўлган.

Педагогика коллежида ишлайдиган ўқитувчининг исми сир қолиши шарти билан Озодликка айтишича, коллеж раҳбари ҳокимиятга чақиртирилган.

- Ҳокимиятда мажлис бўляпти бу бўйича. Коллеж раҳбаримиз ҳам шу ёққа кетган, -деди коллеж ўқитувчиси.

Бу ҳақдаги воқеа тафсилотларидан бевосита хабардор қизириқлик маҳалла фаолининг Озодликка айтишича, қиз болани уйида ўзи туғиб, кейин уни ўлдириб, кўлга олиб бориб ташлаган.

- Қизни отасини таниймиз. Илгари туманда грейдер ҳайдаган, тракторчи эди. Шунинг қизи бўлиб чиқди. Кейин Россияга ишлагани кетган. Қиз ота назоратисиз онаси ёнида қолиб кетганидан кейин хоҳлаган ишини қилиб юраверган бўлиши керак-да, - дейди мулозим.

Лекин, Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов якунланмагани боис воқеага ойдинлик киритолмасликларини айтишди.

Қидирув доирасида милиция ходимлари туман Хотин-қизлар қўмитаси ва Соғлиқни-сақлаш бўлими билан ҳамкорликда тумандаги тўртта коллежда ўқувчи қизларни гинекологик текширувдан ўтказган эди.

Қизириқ тумани ҳокимининг муовини, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Жамила Худойқулова Озодлик билан суҳбатда коллеж ўқувчилари текширилаётганини тасдиқлаганди.

- Текширилаяпти. Коллеж ўқувчилари ҳам текширилаяпти. Қизлар тиббий кўрикдан ўтказилаяпти, гинекологик кўрик. Патронаж ҳамширалар, маҳалла, участкавой ҳаммаси биргаликда текширишаяпти, - деган эди Жамила Худойқулова.

Лекин, у билан бошқа боғланиб бўлмади.

Ўзбекистонда ўқувчи қизлар орасида “эрта жинсий ҳаëтни бошлаганларни” аниқлаш мақсадида бундай гинегологик текширувлар олдин ҳам ўтказилган.

Тадбир давомида “бокиралигини йўқотган ва хомиладор қизлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилгани ҳақда Озодлик аввал хабар берган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG