Линклар

Шошилинч хабар
15 июл 2020, Тошкент вақти: 09:11

ИШИДга алоқадорликда айбланган Авакян манзил колониясига чиқарилган


Ўзбекистонда исломий экстремист гуруҳларга алоқадорликда айбланиб, 7 йилга қамалган армани насроний Арамаис Авакян манзил колониясига чиқарилган. Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев бу ҳақда Озодликка маълум қилди. Пардаевга кўра, Авакян 4 май куни оиласига Жиззахдаги манзил колониясига олиб ўтилгани ва муддатидан олдин қамоқдан чиқиши мумкинлигини айтган.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев Озодлик билан суҳбатда Авакян 4 май куни Тошкентдаги "Тоштурма" номи билан машҳур бўлган қамоқхонадан Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги очиқ типдаги манзил колонияга этап қилинганини айтди.

“Бу Авакияннинг деярли озод бўлганини англатади. Уни ўзига ҳам икки ой ичида озод этилишини айтишган”, - деди Ўктам Пардаев.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:29 0:00
Бевосита линк

Канадада яшовчи жиззахлик мустақил журналист Улуғбек Ашур ҳам 4 май куни ўзининг Facebook саҳифасида Арамаис Аваяннинг манзил колониясига ўтказилгани ҳақда хабар қилди.

2016 йил феврал ойида Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича суди ИШИДчиликда айбланган армани насроний Арамаис Авакян ва унинг тўрт шеригини қўпорувчилик, ўғрилик, диний экстремистик ташкилотлар тузиш каби моддалари бўйича айбдор деб топган.

Суд армани насронийга 7 йил, қолган тўрт кишига 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазосини берган эди.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари ҳамда Халқаро Амнистия, Хюман Райтс Вотч каби халқаро ташкилотлар Авакян ва унинг шериклари қамоқда қийноққа солингани ва улар устидан адолатсиз судлов ўтказилганини айтиб, маҳкумларнинг озод этилишини талаб қилган.

2015 йилнинг сентябрида Жиззахда ҳибсга олинган балиқчи фермер Авакянни озод қилиш чақириғи билан онлайн-петиция ҳам ташкил этилганди.

Миллати арман бўлган Авакян насроний бўлишига қарамасдан ИШИДга алоқадорликда айблангани Арманистон ҳукуматини эътиборсиз қолдирмаган. Арманистон Омбудсмани ўзбекистонлик ҳамкасбига Авакяннинг тақдири борасида ташвиш билдириб, хат йўллаганди.

XS
SM
MD
LG