Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:50

Ўзбекистон: Мева нархларининг қимматлигига  экспортчилар сабабчими?  


Ўзбекистон деҳқон бозорларида бу йил мева тақчил. Гилос, эртаги олма, шафтоли, ўрик бозорда ўтган йилги айни мавсумдаги нархдан қарийб икки баравар қиммат. 
Ўзбекистон деҳқон бозорларида бу йил мева тақчил. Гилос, эртаги олма, шафтоли, ўрик бозорда ўтган йилги айни мавсумдаги нархдан қарийб икки баравар қиммат. 

Ўзбекистон деҳқон бозорларида бу йил мева тақчил. Гилос, эртаги олма, шафтоли, ўрик бозорда ўтган йилги айни мавсумдаги нархдан қарийб икки баравар қиммат.

Бу йил мева камлиги боис қуритилган мевалар нархи ҳам сезиларли даражада кўтарилган.

Озодлик суҳбатлашган маҳаллий истеъмолчилар Ўзбекистоннинг ўзида етиштириладиган мева-савбзавот нархларининг ошиб кетишида экспортчиларни айблашади.

“Гилоснинг килоси 40 минг сўмдан тепада. Ўрик бозорда йўқ ҳисоб. Шафтоли ҳам бу йил танқис. Ҳаммасини экспортчилар кўтарасига олиб, четга чиқаряпти, ўзимизга чиригани қоляпти, нархлари осмонда”, - дейди тошкентлик Акмал.

Баъзи мутахассислар эса бу йил совуқ туфайли мева етиштириш ҳажми камайганини айтишади. Уларга кўра, март ойининг охири ва апрель ойи бошидаги совуқ ҳаво боғдорчиликка қаттиқ зарба берган.

Ўзбекистон деҳқон бозорларида пиёз, картошка, бодринг, помидор нархлари ҳам сўнгги икки ҳафтада 25 фоизга қимматлади.

“East Fruit” таҳлилий марказига кўра, Ўзбекистонда мева нархлари МДҲ ва бошқа давлатлардагига қараганда бир неча баравар қиммат.
“East Fruit” таҳлилий марказига кўра, Ўзбекистонда мева нархлари МДҲ ва бошқа давлатлардагига қараганда бир неча баравар қиммат.

Айни пайтда Давлат статистика қўмитаси сўнгги беш ойда мева экспорти 2 фоизга ошгани ҳақида ҳисобот берди.

Қўмитага кўра, сўнгги тўрт ойда 200 миллион доллардан зиёд қийматдаги мева четга экспорт қилинган.

Мамлакатда йилига 20 миллион тоннага яқин мева етиштирилади. Аҳоли томорқаларида етиштирилганлари ҳам қўшиб ҳисобланса бу рақам ундан ҳам кўп.

Ўзбекистон бир йилда ўртача 1 миллион тоннага яқин мева ва сабзавотни четга экспорт қилади. Норасмий каналлар орқали ҳам Қозоғистон, Қирғизистон, Россияга ҳар йили мева чиқади.

Тошкентдаги “ГарденCеллс” ширкати уч йилдан буён дунёнинг ўттиздан ортиқ давлатига Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб келади.

Ширкат бош менежери Мирзоҳид Ниёзов Озодлик билан суҳбатда бу йилги қимматчиликка экспортчилар сабабчи бўлаётгани ҳақидаги фаразларни рад этди.

Унинг айтишича, мева нархлари юқори бўлишининг асосий сабаби об-ҳавонинг ноқулай келганидир.

“Ўрик бу йил яхши эмас. Ўрик яхши бўлмаганидан кейин баргак туршак ҳам яхши бўлмайди. Кетма-кет совуқ уриб кетди. Ҳозир шафтоли чиқяпти, ҳосил ёмон эмасу, лекин қиммат. Бу нархда биз уни четга экспорт қилолмаймиз. Фермерлар негадир ташқи бозор омилини ҳамжиҳатлик билан мутаносиб олиб бормайди. Ўз кайфиятига қараб нархни белгилайди. Бу яхши эмас.

Экспортчилар, биласиз, асосан яхши, сифатли маҳсулотни экспорт қилади. Халқбоп маҳсулотни экспорт қилмайди, унинг сифати четда ўтмайди. Шунинг учун экспорт ички бозордаги нархга таъсир қиляпти, деган гапларга жиддий қарамайман. Менинг кузатувим-ваҳима сабаб бўляпти”, - дейди Мирзоҳид Ниёзов.

Тошкентдаги “ГарденCеллс” ширкати бош менежери Мирзоҳид Ниёзов.
Тошкентдаги “ГарденCеллс” ширкати бош менежери Мирзоҳид Ниёзов.

“Чириган экспорт тизими”

Швейцарияда яшовчи тадбиркор Гавҳар Уэйбл уч йилдан бери Марказий Осиё давлатларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европага импорт қилиш билан шуғулланиб келади.

Унинг иддаосича, мева-сабзавот экспорти Ўзбекистонда ҳукуматга яқин одамлар қўлида.

“Ҳаммаси коррупция, ҳаммаси бир занжир бу. Ўзбекистондаги оддий ишлаб чиқарувчи бизга прямой юборолмайди. Камида беш-олтита одам, тепага яқин одамларни қўлида бу. Маҳаллий ҳокимликлардан тортиб чет давлатлардаги элчихона, консулхоналар ҳам аралашиб кетган бу бизнесга. Бутун бир занжир, чириган тизим. Ўзбекистонда 20 центлик қовун шу қўллардан ўтиб бизга 1 доллар 20 цент нархда келади. Ҳаммасининг улуши бор. Шундай экан, Ўзбекистоннинг ўзида мева-сабзавот тақчил, деб ўтиришмайди”, - дейди тадбиркор.

Swiss Controls Weibel ширкати асосчиси Гавҳар Уэйбл икки йил аввал Ўзбекистоннинг Германия ва Бельгиядаги элчихоналарини ўзини “чув туширганлик”да айблаб чиққанди.

Swiss Controls Weibel ширкати асосчиси Гавҳар Уэйбл икки йил аввал ўзбекистонлик экспортчилар ўзини “чув туширганлик”да айблаб чиққанди.
Swiss Controls Weibel ширкати асосчиси Гавҳар Уэйбл икки йил аввал ўзбекистонлик экспортчилар ўзини “чув туширганлик”да айблаб чиққанди.

У Ўзбекистонда етиштирилган анор ва қовунга буюртма берган, аммо 10 тоннадан ортиқ чиқиндига чиқариладиган маҳсулотлар қабул қилиб олган.

“Мен жўнатилган мевалар чириган, деб ўйласам мева экспорт тизими чириб бўлган экан. Германиядаги ўзбек консуллигида ишлайдиган ходимни ишдан олдиртирдим, Бельгиядаги ўзбек консуллигида ишлайдиган ходимни ҳам ишдан олдиртирдим. Булар мени 10 минг доллардан кўпроққа чув туширишди. Жанжаллашиб, бу гап президент қулоғига етиб борганидан кейин 7 минг долларни ўзлари қайтариб беришди”, - дейди Гавҳар Уэйбл.

Швейцариялик тадбиркор Ўзбекистондан анор ва қовунга буюртма берган, аммо 10 тоннадан ортиқ чиқинди олган.
Швейцариялик тадбиркор Ўзбекистондан анор ва қовунга буюртма берган, аммо 10 тоннадан ортиқ чиқинди олган.

2021 йил августида Озодлик суриштируви давомида Ўзбекистон президентининг куёви Отабек Умаровнинг 35 яшар укаси Ойбек Умаров четга қуруқ мева экспорт қилувчи ширкат ҳиссадори экани ўртага чиққанди.

Ўзбекистондаги компаниялар очиқ реестридан олинган маълумотга кўра¸2016 йил 11 майда Сурхондарëда 242 437 500 000,00 сўм (қарийб 84 миллион АҚШ доллари) га тенг устав фонди билан рўйхатга олинган GOLD DRIED FRUITS EXPORT МЧЖнинг 22.90 фоиз акциялари эгасидир.

Ўзбекистондан экспорт қилинадиган қуруқ мева экспортининг қанча миқдори GOLD DRIED FRUITS EXPORT МЧЖ ҳиссасига тўғри келиши маълум эмас.

Тикланиш ва Тараққиëт жамғармаси ҳаммуассиси бўлган Ўзбек-Оман инвестиция компанияси очиқ манбалардан топилган маълумотларга кўра¸ Ойбек Умаров мулкдори бўлган Gold Dried Fruits Export МЧЖга 25 миллион¸ Binokor temir-beton servis МЧЖга қарийб 19,5 миллион доллар маблағ киритган.

Уруш сабаб ўзбек мевасининг Европа бозорига келиши қийинлашди

Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотларнинг асосий ҳаридори МДҲ давлатлари, жумладан Қозоғистон ва Россия бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон жорий йилнинг тўрт ойида 200 миллион долларлик мева экспорт қилган бўлса, энг юқори кўрсаткич Қозоғистон (19,8%), Россия (19,3%), Хитой (15,1%), Покистон (9,6%) ҳамда Қирғизистон (8,3%) ҳиссасига тўғри келган. Мева МДҲ давлатларига яшрин каналлар орқали ҳам чиқарилиши боис экспорт ҳажми бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Марказий Осиё давлатларидан қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини Европага импорт қилиш билан шуғулланадиган Швейцарияда яшовчи тадбиркор Гавҳар Уэйблнинг Озодликка айтишича, Украинага Россия босқини ва Россия ҳамда Беларусга қарши санкциялар Ўзбекистондан Европага мева экспорти учун логистика муаммоларини юзага келтирган. Шу сабаб Ўзбекистондан мева асосан, Қозоғистон ва Россияга чиқмоқда.

“Уруш сабаб Ўзбекистондан Европага логистика муаммоси пайдо бўляпти. Европага Ўзбекистондан маҳсулот Қозоғистон, Россия, Беларус ь кейин Полша орқали кириб келади. Ҳозир Россия ҳам Беларусь ҳам санкция остида. Бу давлатлардан юк машиналарни Европага ўтказмаяпти. Бошқа маршрут, масалан Туркия орқали жуда қимматга тушяпти. Буни ўрганиб кўрдик. Йўл жуда узун, вақт кетади, мевалар айниб қолиши хавфи бор. Бундан ташқари уруш сабаб бензин нархлари бир неча баравар ошиб кетди. Шунинг учун Ўзбекистон мевасини асосан Қозоғистон, Россия, МДҲ давлатларига экспорт қиляпти”, - дейди Гавҳар Уэйбл.

Аммо “ГарденCеллс” ширкати бош менежери Мирзоҳид Ниёзовнинг айтишича, Россия ва Беларусь муаммоли давлат экани сабаб улар мева ва сабзавот экспорти учун Европа ва АҚШни устувор йўналиш қилиб белгилашган.

“Россия, Беларусь бозори билан кўпинча муаммо туғилади, нархни пастга уради, шунинг учун биз учун приоритет бозор Европа ва АҚШ. Биринчидан, юқори нархда олишади. Ҳисоб-китоб масалаларига тўғри ёндашади. Учинчиси, Европада сиз билан шартнома қиладиган пайтда маҳсулот ҳажмини олдиндан келишиб олади. Элликта машина бундан, элликта ундан дейди ва шартнома шартларини бажаради. Бу ўзбек фермерига ҳам, ўзбек экспортёрига ҳам қулай. Ўтган йили Германиянинг бутун Европа бўйлаб 24 мингта магазини бор “Ебека” супермаркетларига қовун чиқардик, тарихда биринчи марта. Қовунларимиз Ҳамбургдаги лабораториядан 0 пестицидсиз билан ўтди. Қолаверса, АҚШдаги “Тошкент” супермаркатлар тармоғига уч йилдан бери маҳсулот етказамиз”.

Чехияга Ўзбекистондан мева импорти билан шуғулланувчи тадбиркор (Таҳр: исмини очиқлашни истамади) ҳам нархлар юқорилиги боис бизнес оқсаётганини айтади.

“Ўзбекистонда мева қиммат. Бу ерга олиб келгунча яна қимматлайди, шунинг учун ўзини оқламаяпти. Бу ерда Испания ва Италиядан келтирилади, арзон. Яна бир сабаб логистика қийинлашган. Яқинда Ўзбекистондан гилос олиб келдик, самолётда, фуралар юрмаяпти, уруш сабаб”, - дейди тадбиркор.

Шарқий Европа ва Марказий Осиё мева-сабзавот бозорини кузатиб борувчи “East Fruit” таҳлилий маркази 2022 йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавот ва мевалар нархи янада кескин ошиши ва тарихий рекордни янгилашини башорат қилган.

Ўзбекистон бу йил мева экспорти ҳажмини 2 миллиард долларга етказмоқчи. Аммо мутахассислар фикрича, ички нархлар жуда юқорилиги, мамлакатнинг ўзида ҳосилдорлик кам бўлгани боис бу имконсиз.

Баъзи меваларни эса Ўзбекистон нисбатан арзон бўлган Эрон, Туркия ёки қўшни Тожикистондан импорт қилишга мажбур бўлмоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, шу йилнинг январь-апрель ойлари мамлакатга четдан 9 миллион АҚШ долларига 22.4 минг тонна олма импорт қилинган.

Ўзбекистонга олма етказиб беришда Эрон етакчилик қилмоқда. Импорт қилинган мевалар мамлакатни ўзида қайта қадоқланиб, Ўзбекистон маҳсулоти тамғаси билан четга экспорт қилиниши ҳолатлари ҳам бор.

“East Fruit” таҳлилий марказига кўра, феврал ойининг охирлари ва мартнинг ўрталарида Ўзбекистондаги ўрикзорларни совуқ уриб кетган. Бунинг натижасида Ўзбекистондаги ўрик ҳосилининг камида 60-65 фоизи нобуд бўлган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида мамлакатдан 200 миллион доллардан кўпроқ мева ва сабзавот экспорт қилинган. Жумладан, Ўзбекистон дунёнинг 18 мамлакатига 8.7 минг тонна гилос етказиб берган. Ўтган йили эса, 60,8 минг тонна гилос экспорт қилинган.

XS
SM
MD
LG