Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2018, Тошкент вақти: 07:09

OzodNazar “бошловчиси” Тошкентда юқори лавозимга сайланди


Ўзбекистондаги сайтлардан бири 13 сентябрь куни “Озодлик” радиоканалида фаолият юритган ва “ОзодНазар” дастурини олиб борган журналист Шароф Убайдуллаев “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимини эгаллади”, деб хабар қилди.

OzodNazar бу хабардаги хатоларни тузатиб қўймоқчи: Шароф Убайдуллаев Озодлик радиосида фаолият юритмаган; Шароф Убайдуллаев OzodNazar дастурининг олиб борувчиси эмас.

Лекин сайтнинг бу адашувидан OzodNazar хафа эмас. Демак, эшиттириш ўзига шу қадар ёрқин, шу қадар бетакрор суҳбатдош топибдики, у тингловчилар назарида эшиттириш меҳмонидан унинг бошловчисига айланиб қолибди.

OzodNazar “бошловчиси” Шароф Убайдуллаев билан навбатдаги суҳбатни тингланг. Суҳбатни доимгидай Сарвар Усмон олиб боради.

OzodNazar “бошловчиси” Тошкентда юқори лавозимга сайланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:24 0:00
Бевосита линк

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG