Линклар

“Путин аскари” Рамзан Қодиров диндор ўзбек ëшлари учун қаҳрамонми?

  • Абдулла Искандар/Озодлик

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга зиëратини UZ доменида қайддан ўтган ўнлаб исломий сайтлар ошиғич пафос билан ëритишди. “Ўзбек халқи Рамзан Қодировни дин йўлида қилаётган ишлари, мард ва жасурлиги учун яхши кўради”, деб ëзди ислом.уз нашри.

Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегменти ҳам диндор ўзбек ëшларининг “Рамзанга севги изҳорлари” билан тўлиб тошди. Озодликнинг Қурултой эшиттиришида “Рамзан Қодиров диндор ўзбек ëшлари учун қаҳрамонми?” деган савол жавобини муҳокама қилдик.

Муҳокамада қатнашган собиқ ўзбек мулозими Анвармирзо Ҳусаинов “Рамзан Қодировни дин ҳимоячиси¸катта таъсирга эга сиëсатчи эканлигини айтиб ўзбек иқтидорли ëшларига ҳомийлик қилаëтганлигини” таъкидлади.

Чеченистоннинг раҳбари Рамзан Қодировнинг хос зиëфатларида қўшиқ куйлаган тошкентлик Сўғдиëна (Оксана Нечитайло) ва ўзбекистонлик Санжей исмли қўшиқчи "Чеченистон халқ артисти" бўлди.

Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонда у қадар танилмаган, ҳатто ижодини кўпчилик мусиқа ихлосмандлари билмайдиган Санжей (асл исми Санжар) Чеченистон президенти Рамзан Қодировни мадҳ этганидан баҳтиëр эканлигини изҳор қилди.

Рамзан Қодировни улуғлаш мен учун миссия. Чунки тушимда менга айтилган. Тушимда Чечняга келибман уже. Мачитга кирибман, мачитни ёнида катта дала бор экан, шу ерда концерт берибман¸тушимда энди. Эрталаб саҳарда ойимга айтдим, мана шунақа туш кўрдим, нима қилай деб. Ойим айтдилар Чеченистонга бор, мачитни кўр, яхши битта қўшиқ ёз, совға қилиб кел¸ дедилар. Ҳазиллашиб айтдиларда. Чунки Ҳамма ўйлайди Чеченистонда тинчлик йўқ, уруш деб. Лекин Чеченистондек тинч жой йўқ.Уруш бўлган деб Ҳеч ким ўйламайди.

Ҳазил-ҳазил билан мана Чеченистонда яшаяпман, қўшиқлар ёздим. Чеченистон президенти билан танишдим¸ дейди қўшиқчи.

Қурултойда қатнашган психолог Маҳмуд Йўлдошев ва блоггер Баҳром Раҳмон “барча ўзбек ëшлари Рамзонни севади” деган иддао асоссиз эканлигини таъкидлаб Қодировнинг салбий ишларидан баҳс қилишди.

Парижда истиқомат қилаëтган чечен тахлилчиси Майирбек “Ўзбек ëшлари Рамзанни тушида кўриб севиб юрмасин¸ ғафлат уйқусидан уйғосин. Рамзан зулми боис мамлакатни нега 300 минг чечен ташлаб қочганини тахлил қилсин” дея таъкидлади.

Путиннинг "содиқ аскари"

Рамзан Қодиров – Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодировнинг ўғлидир.

Аҳмад Қодиров 2004 йил, 9 май куни Чеченистон маркази Грозний шаҳри стадионида байрам тадбири ўтказилаётган пайтда амалга оширилган террористик ҳуруж қурбони бўлган.

1976 йил, 5 октябрда туғилган Рамзан Қодиров 2007 йил 5 апрелидан буён Чеченистон раҳбаридир.

Ўзини президент Путиннинг “содиқ аскари” деб атайдиган Рамзан Қодиров турли баёнот ва акциялари туфайли мусулмонпарвар сифатида танилган.

Россиялик инсон ҳуқуқлари фаоллари Қодировни Чеченистонни инсон ҳуқуқларини ўта қўпол тарзда бузиш эвазига бошқариб келаётганликда, айблаб келади. Уларнинг фикрича, журналист Анна Политковская, сиёсатчи Борис Немцовларнинг ўлдирилиши изи ҳам айнан Чеченистон ва Рамзан Қодировга олиб бориши мумкин.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG