Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:05

Ўзбек олимпиадачиларни аэропортда Салим Абдувалиев, Мираброр Усмонов ва Бош вазир Мирзиёев кутиб олди

Олимпиадачиларни "ëрқин либосдаги" талабалар кутиб олди

Риода якунланган ХХХI Ëзги олимпиада ўйинларидан қайтиб келган ўзбекистонлик спортчилар 23 август куни кечқурун Тошкент аэропортида кутиб олинди.

Олимпиачиларни кутиб олиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ботир Усмоновнинг 22 август куни Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари ректорларига юборган 87-03-2509 сонли буйруғи билан талаба ëшлар сафарбар этилди.

Йўл четида талабалар¸ навбатчиликда мелисалар

"Барча талабаларни институтга чақиришди ва олимпиадачиларни кутиб олишга чиқишимизни¸ қўлларимизни кўтариб "Молодец¸ ура" деб қичқиришимиз кераклигини айтишди.

Шунингдек¸ йўл четларига коллеж талабалари ҳам чиқарилди. Ҳар икки қадамда милиция ходимлари ҳам навбатчилик қилишди."

Махсус автобуслар олимпиадачиларни кутиб олишга йўл олди

Автобуслар аэропортга кетмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:09 0:00
Бевосита линк

Коллеж талабаси: Қўйга ўхшаб ўтирибмиз

"Бизни соат олтидан олиб чиқиб қўйишган. Ҳалиям ушлаб ўтиришибди. Келишмади ҳалиям. Организаториниям¸ бошқасиниям падарига лаънат. Қўйга ўхшаб ўтирибмиз ана ўтади¸ мана ўтади деб."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG