Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:44

Ўзбек расмийси "Ўрикзор" бозорининг сотувга қўйилганини рад этди


“Ўрикзор” Тошкентдаги энг йирик улгуржи бозорларидан бири саналади.
“Ўрикзор” Тошкентдаги энг йирик улгуржи бозорларидан бири саналади.

Ўзбекистондаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси расмийси ЎзА ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда Тошкентдаги "Ўрикзор" бозори сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этган. Бошқарма мулозими савдога қўйилган давлат активлари ҳақидаги эълонни айрим оммавий ахборот воситалари нотўғри талқин этганини айтган.

Ўзбекистондаги айрим нашрлар 2 феврал куни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси Тошкент шаҳридаги 36 та объектни сотувга қўйгани ва улар орасида "Ўрикзор" улгуржи ва чакана савдо бозори ҳам борлиги ҳақидаги хабар берган эди.

"Ўрикзор"нинг старт нархи 42 762 493 000,61 сўм қилиб белгилангани айтилганди.

Лекин, Ўзбекистондаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси расмийси ЎзА ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда бу хабарга аниқлик киритди ва Тошкентдаги "Ўрикзор" бозори сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бошқарма мулозими савдога қўйилган давлат активлари ҳақидаги эълонни айрим оммавий ахборот воситалари нотўғри талқин этганини айтди.

Бошқарма бош мутахассиси Баҳодир Юсуфжонов "ЎзА" мухбири билан суҳбатда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 36 та давлат активи савдога қўйилган.

Улар орасида "Ўрикзор савдо комплекси» масъулияти чекланган жамияти балансидаги иккита мулк комплекси ҳам бор.

Икки комплекс ҳам Учтепа туманида жойлашган бўлиб, бири савдо, иккинчиси хизмат кўрсатиш бўйича мулк комплекси ҳисобланади.

Улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 июндаги 507-фармойишига биноан савдога қўйилган.

"Савдога қўйилган давлат активлари ҳақидаги эълоннинг айрим оммавий ахборот воситалари томонидан нотўғри талқин этилиши ҳамда юзаки ёндашилиши натижасида “Ўрикзор” бозорининг сотилиши ҳақидаги хабарлар тарқаб кетган", - деб таъкидлаган ўзбек расмийси ЎзА мухбирига.

“Ўрикзор” Тошкентдаги энг йирик улгуржи бозорларидан бири саналади.

XS
SM
MD
LG